Иньеста: "Дани Алвес? Майдонда дўстлар бўлмайди"

Aslanov Jasurbek
18 мар 2017, 11:41
"Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста "Ювентус"га қарши Чемпионлар лигаси чорак финали баҳсида, собиқ жамоадоши Дани Алвесга қарши бўладиган кураш ҳақида гапириб берди.

"Биз Алвес билан узоқ йиллар бирга ўйнадик ва кўплаб яхши дамларни бошимиздан ўтказдик. Аммо энди бир-биримизга қарши ўйнашимиз керак. Одатда бундай ҳолатларда, майдонда дўстлар бўлмайди дейилади. Биз ярим финал йўлланмасини қўлга киритишга уриниб кўрамиз" - дейди Иньеста.

Испания ва Италия грандлари ўртасидаги биринчи ўйин 12 апрель куни, жавоб баҳси эса 19 апрель куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›