Инзаги: "Биз барча совринларни қўлга киритишимиз шарт"
02 май 2022 10:11
Янгиликлар
Инзаги: "Биз барча совринларни қўлга киритишимиз шарт"
Италия чемпионатининг 35-тури доирасида “Интер” сафарда “Удинезе”ни мағлуб этиб, икки очко олдинда бораётган “Милан”ни таъқиб этишда давом этмоқда.
"Интер" бош мураббийи Симоне Инзаги ўз жамоасининг ўйинидан, шунингдек, меҳмонда уларни қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюрган "неррадзурри" мухлисларидан мамнун.
"Биз ўз ўйимизни намойиш эта олдик. Барча футболчилар ажойиб ўйин кўрсатишди. Мухлислар ҳам бизни қойилмақом қўллаб-қувватлашди. Ҳозир олдимизда чемпионатнинг уч ўйини ва кубок финал бор, биз барча совринларни ютишимиз шарт, - деди Инзаги.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар