

"Интер" бош мураббийи Симоне Инзаги ўз жамоасининг ўйинидан, шунингдек, меҳмонда уларни қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюрган "неррадзурри" мухлисларидан мамнун.
"Биз ўз ўйимизни намойиш эта олдик. Барча футболчилар ажойиб ўйин кўрсатишди. Мухлислар ҳам бизни қойилмақом қўллаб-қувватлашди. Ҳозир олдимизда чемпионатнинг уч ўйини ва кубок финал бор, биз барча совринларни ютишимиз шарт, - деди Инзаги.



