UZ

Сўнгги янгиликлар

18:37Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси йиғинга киришди  0 18:14"Пахтакор" яна бир легионер билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди!  7 17:3217 ёшли Месси Франция Кубогида дубль қайд этди  2 17:04"Барса" "Камп Ноу"даги 475 та VIP-ўринни 30 йилга 100 миллион евро эвазига сотди. Клуб Ла Лигани 31 декабрда огоҳлантирган  7 16:19Абдуқодир Ҳусановгача "Манчестер Сити"да кимлар 45-рақамда ўйнаган?  16 15:53Трент Александер-Арнольд "Реал"га ўтади  4 15:20Осиё кубоги-2025 саралаши. Ўзбекистон - Кувайт учрашуви галереяси  1 15:03Breaking! Абдуқодир Ҳусанов бугун хусусий самолётда Манчестерга учиб боради  24 14:51Постекоглу: "Арсенал" ўйинни назорат қилди, бу нормал ҳолат эмас"  0 14:26"Локомотив" ўртоқлик учрашувида "Хоразм"ни енгди  4 14:03Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнаши маълум  16 14:01"Сурхон" Ўзбекистон МТЖнинг гуруҳдаги рақиби билан ўйнайди  3 13:10"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси АҚШга йўл олиши мумкин  8 12:35Эшитдик-да! "Андижон"га бўйдор легионер ҳимоячи келмоқда  11 12:22Расман: "Ювентус" португалиялик ҳимоячи сотиб олди  3

Инчеондан ёзамиз. 12-кун кундалиги. Футболсиз ўтган биринчи куним Янгиликлар

Инчеондан ёзамиз. 12-кун кундалиги. Футболсиз ўтган биринчи куним

Ҳа, афсуслар бўлсинки, мусобақанинг энг тотли дамлари мен учун ортда қолди. Бу ерда медалларимиз йўқ ҳисоби.

Аввалги Осиё ўйинларида 11та олтин, 22та кумуш ва 23та бронза медаллари билан 8-ўринни эгаллаганмиз. Бу йилги мақсадимиз 60та медал қўлга киритиш эди. Афсуски умид қилган спортчиларимиздан аксариятига озгина етмай қолди.

Машғулот/ўйин режимига кўникиб қолган эканман, кеча ишни нимадан бошлашни билмай қолдим. Энди бу ерда ишлаш бироз оғирроқ бўлади. Кун ўтса бўлди қабилада. Энди фақат ярим финалга етиб борган спортчиларимиз билан ишлаяпман. Борганга яраша медалли расм бўлсин деган маънода. Спорт ўйинларининг саккизинчи кунига келиб эркин курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов олтин медални қўлга киритди. Якка курашларда ҳозирча фақатгина Дилшод Чориев финалга чиққан эди. 

Кеча кайфият йўқ эди. Шунинг учун финалга боришга шошилмаган эдим. Бир амаллаб йўлга чиқдим, шаҳар тирбанд. Ҳар қаёқда мусобақа бўлаётганлиги учун машиналар жуда зич ҳаракат қиляпти. Финал бошланди-ки, биз ҳали аренада эмасмиз. Бир амаллаб етиб бордик, қўнғироқ қилишди, “3 дақиқа қолди, Бекзод ғалаба қозоняпти”. Қўлни оёққа олиб югурдим. Мени Кореяда кутиб олган Жаҳонгир ака чипта ололмай гаранг бўлиб ўтирган эди. 7768 кишини ўз бағрига сиғдира оладиган аренага кириш учун чипта қолмаган эди. Маҳаллий пул бўйича 10 000 ВОН (30 00 сўм ) турадиган чипталарни, 50 000 ВОНга (150 000) ҳам топа олмайсиз. Жаҳонгир акага МОҚ матбуот котиби Шавкат ака бир марта кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларини бериб олиб кириб кетдилар. Буларнинг бари сониялар ичида бўляпти. Сабаби биз илк олтин учун чопаётган эдик. Машинани ўзидаёқ фотоаппаратимни “заряд”лаб олганлигим учун, штативини тақмаёқ шарақлатиб суратга олишга тушиб кетдим. Қаердан кирганим-у, қаерда турганим ўзимга бир тийинлик қизиқ эмас эди, муҳими тарихий кадрларни бой бермаслик. Орадан 1.5 – дақиқа ўтмай баҳс якунига етди, Бекзод 8-2 ҳисобда ғалаба қозониб, делегациямизга дастлабки олтин медалларни тақдим этди.  Курашга Мираброр Усмонов ҳам келган эди. Суратга тушириш мақсадида уларни ВИП қатордан қидирдим, бир пайт қарасам, МОҚ президенти, шундоққина мен расмга олаётган нуқтанинг пасида турган экан. Орадаги масофа 1 метр борми ёки йўқ. 




Бекзод хурсанд. Қарама-қарши секторда унга бир аёл саломини йўллаётган эди, Бекзод ҳам уларнинг олдига борди. Кейин билсам, улар спортчимизнинг холаси экан. Ўзимга келиб олганимдан сўнг фото позициямни ўзгартирдим. Сабаби, олтин тақиш маросимини олиш учун яхшироқ жой керак эди. 

Осиё ўйинларига келиб ўзим учун бир нечта спорт турларини кашф этдим. Фақат футболни кетидан юраверган эканман. Аслида берилиб томоша қилсангиз, гандбол, кураш, дзюдо ва бокс кишини ўзига торта билар экан. 




Қирғизистондан келган ҳамкасбларимиз


Тақдирлаш маросими якунига етгач, илк маротаба байроғимиз энг баланд нуқтада ҳилпиради. Бекзодни мана шу суратини олар эканман, 1994 йилдаги Шуҳрат Мақсудов кўз олдимда намоён бўлди. Ахир у ҳам 20 йил ўтиб, бу сафар рангли сифатда тарихга муҳрланмоқчи эди. Бари-бир мавзуни футболга тортиб юбордим, бу ерда олтин олган ким-у, мен мавзуни қай томон бошлаяпман. 




Бекзод оила аъзолари билан


Эртага кундалигим сал қизиқроқ бўлади, бироз танқиди ҳам бор. Қайтиш учун чипталар 3 октябрга олинганлиги боис, футбол делегациямизга уларни алмаштириш қийин бўляпти. Боиси чипта йўқ. биздан ташқари яна кўпчилик ортга қайтиш билан банд. Фақатгина Тошкентда “Пахтакор” ўз футболчилари учун қайғураётгандек. Бу ҳақда эртага...


28 сентябрь. Жанубий Корея, Инчеон

Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика