"Имкон" - Фарғона вилояти чемпиони!
15 окт 2019 21:41
Янгиликлар
"Имкон" - Фарғона вилояти чемпиони!
Бугун футбол бўйича Фарғона вилояти биринчилигининг 25-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Тур доирасида Олтиариқнинг "Имкон" футбол клуби ўз майдонида Тошлоқ туманининг "Тошлоқ" жамоасини қабул қилди.
Ўтган турда вилоят чемпионлигини қўлга киритишган олтиариқликлар бу турда ғалаба қозонишни уддасидан чиқдилар. Қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган мазкур баҳс "Имкон" жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.
Учрашув якунида расмий шахслар иштирокида чемпионларни тақдирлаш маросими ва "Омадли мухлис" акцияси ташкил этилди.
Футбол бўйича Фарғона вилояти биринчилиги.
25-тур.
"Имкон" - "Тошлоқ" 2:1 (0:0)
Ҳакамлар: Санжар Раҳмонов, Жавоҳир Хакимов, Азизбек Исақов
Голлар: Достон Муллажонзода, 65 (0:1), Саид Абдужабборов, 82 (1:1), Саид Абдужабборов, 90+2 (2:1)
Бекзод Толибов тайёрлади










Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар