UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  0 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   3 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  7 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  52 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   1

Илёс Зейтуллаев: "Иккинчи даврада хато қилишга ҳаққимиз йўқ" Янгиликлар

Илёс Зейтуллаев: "Иккинчи даврада хато қилишга ҳаққимиз йўқ"

Ўзбекистон кубоги нимчорак финал доирасида ўтказилган "Бунёдкор" - "Қизириқ" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Илёс Зейтуллаев фикрларини билдириб ўтди.

"Йигитлар олдига қўйган вазифани бажаришди. Кема портга етиб келди. Энди ҳар томонлама бироз дам оламиз. "Қизириқ" ҳақида ижобий фикр билдиришим мумкин. Яхши шаклланган ва қизиқарли жамоа. Ўз чемпионатида биринчи ўринда кетмоқда. "Бунёдкор" мухлисларига қўллаб-қувватлашгани учун раҳмат айтмоқчиман. Жамоа яхши ўйнаганда ҳам, ёмон ўйнаганда ҳам улар биз билан бирга. Умуман барчага миннатдорчилик билдираман",- дейди Илёс Зейтуллаев. 

- Бу таркибни мавсум бошида сиз йиғмаган эдингиз. Шундай экан қийинчиликлар бўлгани табиий. Иккинчи даврага қандай жамоани қуришни истаяпсиз?

- Ҳозирда биринчи эътиборни тикланишга қаратишимиз керак. Жамоага келганимдан бери бир кун ҳам тўхтаганимиз йўқ. Иккинчи даврада хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Қайсидир позицияларни кучайтиришимиз мумкин. Раҳбарият бу борада иш олиб бормоқда. 

- "Қизириқ" билан иккинчи ўйиндирки муаммога учради. Бундай ўйинларда одатда йирик ҳисоб кутилади...

- Мухлисларни тўғри тушунаман. Тўғри, биринчи бўлимда айрим вазиятларда жуда секин ҳаракат қилдик. Муҳими йигитлар вазифани уддасидан чиқишди ва ғалаба қозонишди.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика