UZ

Сўнгги янгиликлар

22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  0 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  0 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  19 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  3 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  21 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  32 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1

Илёс Зейтуллаев: "Барчамиз "Бунёдкор"ни аввалги даражасига қайтариш йўлида ишлаяпмиз" Янгиликлар

Илёс Зейтуллаев: "Барчамиз "Бунёдкор"ни аввалги даражасига қайтариш йўлида ишлаяпмиз"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Бунёдкор" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Барчага хайрли кеч. Зўр атмосфера учун футболчиларга ва мухлисларга рахмат. Бугунги учрашувда жамоамиз аъзолари масъулиятни ҳис қилган ҳолда ҳаракат қилишди. Натижа учун жавобгар эканимизни барчамиз яхши тушуниб тургандик. Осон ўйин бўлди дея олмайман, ҳар икки жамоа ҳам охиригача курашди. "Шўртан" жамоасига навбатдаги баҳсларда муваффақият тилайман.

- "Бунёдкор" таркибидаги легионер жалб этилиши ҳақида айтиб берсангиз ...

- Бизда селекция ишлари доимий давом этади. Мавсум олдидан бир қатор легионер футболчилар жамоамизда кўрикдан ўтишди. Бизга сифатли футбол намойиш этадиган легионерлар зарур эди. Качорри дубл қайд этганидан хурсандман. Легионер ёки маҳаллий футболчи бўлиши аҳамиятсиз, муҳими жамоамизга нафи тегиши керак.

- "Шўртан" сиз кутганчалик қаршилик кўрсата олдими?

- Жамоани яхши ўрганиб чиққандик. Бу жамоа таркибида битта вазиятдан унумли фойдаланиб кета оладиган ижрочилар бор. Эҳтиёткорлик ҳар доим футболнинг ажралмас қисми. Мавсум эндигина бошланди, ҳозирча хулосалар учун эрта.



- "Бунёдкор"нинг ёрқин даврларини яхши эслаймиз. Жамоа қачон яна ўша даражасига қайтиши мумкин?

- Зўр савол. "Бунёдкор"да ёрқин тарих бор. Биз барчамиз ҳозир жамоани аввалги даврларига қайтариш йўлида ишлаяпмиз. Ўтган мавсумларда клуб анчайин инқирозларни бошдан ўтказди. Ёшлар бизнинг келажагимиз, биз ўйиндан-ўйинга ўсиб боришимиз керак. 

- Бугунги ўйин даражасидан қониқдингизми?

- Албатта, натижадан келиб чиқса, қониқиш мумкин. Сафарда ғалаба қайд этилиши ёқимли ҳолат. Лекин мавсумнинг боши бўлгани сабаб кичик хатолар ҳам кўзга ташланиб турибди.

- Италия футболи ҳимоявий футболга асосланади. Мураббийлар штабингизда италиялик мутахассислар бор. Лекин "Бунёдкор" кўпроқ ҳужумкор футбол ўйнамоқда. Сиз рақибга қараб ўйин қурасизми ёки жорий мавсум ҳужумкор футболни мақсад қилганмисиз?

- Ҳозир ҳамма футбол ўйнашни билади. Жисмоний имкониятлардан келиб чиқиб ҳаракат қилишимиз керак. Ҳар бир ўйин рақибдан келиб чиққан ҳолда қурилади. Ҳужумкорлик бизнинг асосий мақсадларимиздан бири, шу орқали ғалабаларга эришишимиз мумкин.



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика