UZ

Сўнгги янгиликлар

23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  0 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  6 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  11 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  225 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  9 20:29"Барселона" Шенсни бўйича қарор қабул қилди  2 19:52Хаби Алонсонинг "Реал" бош мураббийи этиб тайинланганидан кейинги илк фикрлари  7 19:25"Милан" янги спорт директорини тайинлади. Жамоани қайта тиклаш учун ким жавобгар бўлади?  7 19:02Дониёр Саидов: "Тажрибали мураббийларнинг тактик курашига гувоҳ бўламиз"  0 18:49Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" – "Андижон". Таркиблар маълум  14 18:37"Насаф"нинг Суперкубок баҳси учун "Бунёдкор"га етиб келишидан суратлар  1 18:28"Андижон"нинг Суперкубок учрашуви учун стадионга етиб келишидан суратлар  9

Илҳом Юнусов: "Терма жамоадан таклиф олиш ҳар қандай футболчини хурсанд қилади" Янгиликлар

Илҳом Юнусов: "Терма жамоадан таклиф олиш ҳар қандай футболчини хурсанд қилади"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубоги-2015 саралаши доирасидаги Вьетанмга қарши ўйинга тайёргарликни бошлаб юборган.
Қаршининг "Насаф" клубидаги ёрқин ўйинлари орқали ярим ҳимоячи Илҳом Юнусов ҳам бу йиғинга чақирув олди. Ҳамкоримиз "Футбол Экспресс" газетаси мухбири Юнусовдан интервью олди. Унинг асосий қисмини сизларга тақдим этамиз.

- Клубдаги фаол ўйинларингиз туфайли Миржалол Қосимов эътиборига тушиб Вьетнамга қарши ўйиндан олдинги йиғинга чақирув олдингиз. Бу чақирувни қандай қабул қилдингиз?
- Албатта, терма жамоадан таклиф келса, ҳар қандай футболчи хурсанд бўлади. Миллий терма жамоада ким ҳам ўйнашни хоҳламайди дейсиз! Шу боис таклифдан менинг ҳам бошим осмонга етди. Менга ишонч билдириб таклиф этишган экан, ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан.

- Айни пайтда 31 ёшдасиз. Бундай ёшдаги футболчиларнинг терма жамоадан чақирув кутишлари қийин. Сиз ҳам буни кутмаганмидингиз?
- Тўғрисини айтсам, терма жамоадан таклиф тушади деб ўйламагандим. Бу мен учун кутилмаган ҳол бўлди. Ўз ўйиним билан терма жамоа мураббийлари эътиборига тушганимдан мамнунман.


Бобур Турсунов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика