UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  11 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  221 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  3 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  14 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  52 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0

Илҳом Шомуродовнинг оёғига гипс қўйилди Янгиликлар

Илҳом Шомуродовнинг оёғига гипс қўйилди

Минг афсуски, "Насаф" жамоасининг кейинги пайтларда бирин кетин ўйинчилари сафдан чиқа бошлади.
Бугун моҳир ҳужумчимиз Илҳом Шомуродов ўйинда жароҳат олиб ўйинни эрта тарк этишга мажбур бўлди. Ҳозирги кунда жамоанинг жароҳатлари туфайли беш нафар ўйинчиси вақтинчалик сафдан чиққан бўлса, бугун уларнинг сафига Илҳом Шомуродов ҳам қўшилди.

Бизга маълум бўлишича Илҳом Шомуродов стадиондан тўғри касалхонага жўнатилган ва у ерда унинг оёғига шифокорлар гипс қўйишган. Илҳомнинг оёқ суякларига шикаст етмаган, балки оёғининг пайларига шикаст етган бўлиши мумкин. Уни 19-турда "Пахтакор" жамоасига қарши ўйинда майдонга туша олмаслиги аниқ. Аммо жамоа шифокорларининг саи ҳаракатлари билан у Ўзбекистон Кубоги финалигача соғайиб кетиши мумкинлиги эҳтимоли бор.

Бугун яна маълум бўлдики, жамоамизнинг ёш ва иқтидорли ҳимоячиларидан Шуҳрат Муҳаммадиев ҳам "Локомотив" билан ўйинга тайёргарлик пайти жароҳат олган шунинг учун у бугун майдонга туша олмади. Унинг ҳам Кубок финалигача соғайиб ўз жамоасига ёрдам бериши кутилмоқда, аммо у ҳам "Пахтакор" билан бўладиган ўйинда майдонга туша олмаслиги мумкин.

Мана шундай жароҳатлар туфайли бугун жамоанинг ўйини кўнгилдагидек чиқмади. Айниқса Шоҳруҳ Гадоев ва Шуҳрат Муҳаммадиевларнинг ўрни учрашувда жуда билинди. Бу албатта гувоҳ бўлганингиздек ўйин натижасига ҳам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади.

"Насаф" жамоаси жароҳатлар исканжасида қолди. Ушбу ҳолат кейинги ўйинларга жуда салбий таъсир кўрсатиши мумкин, зеро ушбу ўйинчилар жамоа ютуқларига жуда катта ёрдам беришаётган эдилар.

Наилож умид қиламизки, жамоа мураббийлар штаби ушбу вазиятдан ҳам чиқиб кетиш чораларини топишади. Олдимизда яна муҳим ўйинлар кутиб турибди.

Жароҳат олган ўйинчиларни тезроқ соғайишиб, майдонга қайтишларини интизорлик билан кутиб қоламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика