UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40Англия кубоги. "Манчестер Сити" "Плимут"га қарши камбэк қайд этиб, кейинги босқичга йўл олди  37 00:29Ла Лига. "Реал" меҳмонда камбэк сабаб "Бетис"га мағлуб бўлди  100 00:06А Серия. "Интер" "Наполи"га қарши ўйинда 87-дақиқадаги гол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди, жамоалар ўртасидаги фарқ 1 очкога тенг  10 23:35"Ювентус" Моттанинг ўрнига кимларнинг номзодини кўриб чиқмоқда?  1 23:18Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўқув-машғулот йиғини якунига етди  0 23:04РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Ахмат"га мағлуб бўлди, Ашурматов 82 дақиқа ўйнади ва сариқ карточка олди  2 22:06Бернарду Силва Абдуқодир Ҳусанов ҳақида гапирди  7 20:53РПЛ. "Зенит" ва ЦСКА Петербургда нурсиз дуранг ўйнади, Файзуллаев 67 дақиқа ўйнади  15 20:17Расман: Элдор Шомуродов — "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси!  22 19:42Футболда янги қоида пайдо бўлди  8 19:34U20 Осиё Кубоги. Финалда ғолиб пенальтилар серияси орқали аниқланди  7 19:17РПЛ. Эсанов захирадан майдонга тушган баҳсда "Акрон" мағлубиятга учради  1 18:52ПФЛ клубларни 25 мартга қадар қарзларни тўлашга чақирди  2 18:12ПФЛ Ўзбекистон Суперлигаси 2025 интросини тақдим этди  4 17:54"Нефтчи": 4 мингга яқин йиллик абонемент сотиб бўлинди  22

Илҳом Шомуродовнинг оёғига гипс қўйилди Янгиликлар

Илҳом Шомуродовнинг оёғига гипс қўйилди

Минг афсуски, "Насаф" жамоасининг кейинги пайтларда бирин кетин ўйинчилари сафдан чиқа бошлади.
Бугун моҳир ҳужумчимиз Илҳом Шомуродов ўйинда жароҳат олиб ўйинни эрта тарк этишга мажбур бўлди. Ҳозирги кунда жамоанинг жароҳатлари туфайли беш нафар ўйинчиси вақтинчалик сафдан чиққан бўлса, бугун уларнинг сафига Илҳом Шомуродов ҳам қўшилди.

Бизга маълум бўлишича Илҳом Шомуродов стадиондан тўғри касалхонага жўнатилган ва у ерда унинг оёғига шифокорлар гипс қўйишган. Илҳомнинг оёқ суякларига шикаст етмаган, балки оёғининг пайларига шикаст етган бўлиши мумкин. Уни 19-турда "Пахтакор" жамоасига қарши ўйинда майдонга туша олмаслиги аниқ. Аммо жамоа шифокорларининг саи ҳаракатлари билан у Ўзбекистон Кубоги финалигача соғайиб кетиши мумкинлиги эҳтимоли бор.

Бугун яна маълум бўлдики, жамоамизнинг ёш ва иқтидорли ҳимоячиларидан Шуҳрат Муҳаммадиев ҳам "Локомотив" билан ўйинга тайёргарлик пайти жароҳат олган шунинг учун у бугун майдонга туша олмади. Унинг ҳам Кубок финалигача соғайиб ўз жамоасига ёрдам бериши кутилмоқда, аммо у ҳам "Пахтакор" билан бўладиган ўйинда майдонга туша олмаслиги мумкин.

Мана шундай жароҳатлар туфайли бугун жамоанинг ўйини кўнгилдагидек чиқмади. Айниқса Шоҳруҳ Гадоев ва Шуҳрат Муҳаммадиевларнинг ўрни учрашувда жуда билинди. Бу албатта гувоҳ бўлганингиздек ўйин натижасига ҳам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади.

"Насаф" жамоаси жароҳатлар исканжасида қолди. Ушбу ҳолат кейинги ўйинларга жуда салбий таъсир кўрсатиши мумкин, зеро ушбу ўйинчилар жамоа ютуқларига жуда катта ёрдам беришаётган эдилар.

Наилож умид қиламизки, жамоа мураббийлар штаби ушбу вазиятдан ҳам чиқиб кетиш чораларини топишади. Олдимизда яна муҳим ўйинлар кутиб турибди.

Жароҳат олган ўйинчиларни тезроқ соғайишиб, майдонга қайтишларини интизорлик билан кутиб қоламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика