UZ

Сўнгги янгиликлар

18:37"Андижон" Қаршида "Насаф" билан дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 18:24"Нефтчи" Қўқонда қийин ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:06"Бунёдкор" стадионида тахминан 2 ой футбол ўйнаб бўлмайди  4 17:53Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Таркиблар эълон қилинди  0 17:39Суперлига. "Шўртан" "Бунёдкор"ни Тошкентда ютмаган  0 17:15"Реал" Родригога ўринбосар топиб қўйди  2 16:52"Одатда майдон ўзига келиши учун 6-8 ҳафта керак бўлади. Билим бўлмаса, бир зумда майдонни "ўлдириб қўйиш" мумкин" — агроном  6 16:32Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро". Превью  2 16:16Концертдан кейинги "Бунёдкор"  17 16:04Суперлига. 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6 15:50Арда Гюлер Женнифер Лопезнинг концертига ташриф буюрди, Антуан Гризманн касбини ўзгартиради. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  8 15:30Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Превью  2 15:07"Қизилқум" собиқ футболчиси Сербия клубига қайтди  0 14:40"Челси" асосий ҳимоячиси машғулот вақтида жароҳат орттириб олди  4 14:12Россия октябрь ойида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди  1

Илҳом Шомуродов биринчи даврада бошқа майдонга тушмайдими? Янгиликлар

Илҳом Шомуродов биринчи даврада бошқа майдонга тушмайдими?

Олий лига ўйинларининг беш тури ортда қолганида Қаршининг «Насаф» жамоаси таркибда йўқотишларга учрамоқда.
Мухлисларнинг севимли футболчисига айланган Илҳом Шомуродов яқинда жарроҳлик столига ётқизилди. voha.uz сайтининг аниқлашича, футболчи кўричак (апендикс) сабабли операция қилинган. Илхомнинг тезроқ соғайиб, таркибга қайтишини истаб қоламиз.

Шунингдек Игор Таран ҳам жароҳати сабаб майдонга туша олмаяпти. Аждарлар мураббийлари Кенжа Тўраев ҳамда Азамат Алланиёзовларга кейинги турларда ишонч билдиришмоқда. «Насаф» таркибида бошқа ҳужумчи йўқлигини инобатга олсак, Рўзиқул Бердиев Фаррух Сайфиевни олдинроққа ўтказишини ёки Нажмиддин Нормуродов, Дониёр Нарзуллаев каби ярим ҳимоячиларни ҳам синаб кўришини тахмин қилишимиз мумкин. Балким ҳозирги кунда ўринбосарлар таркибида тўп сураётган, ўтган мавсум иккинчи лига тўпурари бўлган Ислом Рашидхонов асосий таркибда дебют қилар!

Кўпчилик мухлислар Шоҳрух Гадоевнинг қачон сафга қайтиши борасидаги саволлар билан мурожаат қилишмоқда. «Насаф» ПФК матбуот котиби Азиз Нурийнинг таъкидлашича, ўтган мавсум бошида миллий терма жамоамизнинг асосий таркиб футболчисига айланган Гадоев март ойида қайтадан операциядан ўтган ва шу сабабли биринчи даврада мухлисларни хушнуд қила олмаслик эхтимоли юқори. Умид қиламизки, Шохрух иккинчи даврадан бутунлай соғайган ҳолда таркибга қайтади.

Олим ТОЛИПОВ
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика