UZ

Сўнгги янгиликлар

22:46"Рома" — "Верона". Шомуродов асосий таркибда  6 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  209 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  4 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  135 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  40 20:54АПЛ. "Ман Сити" О'Райли ва Ковачичнинг голлари эвазига "Эвертон"ни мағлуб этди, Ҳусанов захирада қолдирилди  63 20:31"Барселона" ПСЖ юлдузини нишонга олди  28 20:01U-17 Осиё Кубоги финал учрашувининг ҳакамлари маълум  16 20:01Суперлига. "Воҳа дербиси" "Машъал" фойдасига ҳал бўлди  5 19:55"Олтин тўп" учун курашда фаворитлар рейтинги янгиланди  9 19:19Анчелотти келажаги ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади  7 18:52"Манчестер Юнайтед" ёзда АПЛда шу мавсум 8 та гол урган вингерни сотиб олмоқчи  2 18:24Тотти футбол тарихидаги энг кучли дарвозабонни айтди  15 17:37Расман: Космин Олариу — БАА терма жамоаси бош мураббийи  8 16:32Мбаппе "Атлетик Бильбао"га қарши ўйиндан олдин "Реал" машғулотида иштирок этмади  3

Илҳом Шарипов: "Ёшларга кўпроқ имконият берамиз" Янгиликлар

Илҳом Шарипов: "Ёшларга кўпроқ имконият берамиз"

«Динамо» - «Косонсой» (4:1) учрашувидан кейин Самарқанд клуби бош менежери Илҳом Шарипов учрашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Шогирдларим ўйинга яхши тайёргарлик билан тушишди ва рақибдан кучли эканлигини кўрсатиб ғалаба қозонишди. Томошабоп ўйинлар мухлисларимизга ҳам ёқди. Очиғини айтсам, бугун жамоамиз рақибдан бир бош баланд эканлигини майдонда кўрсатиб, буни таблодаги ҳисобда ҳам акс эттирди.

- «Динамо» мавсумдаги энг йирик ҳисобли ғалабасига эришди. Шунга қарамай, негадир жамоа ўйинидан қониқмагандек таассурот уйғотдингиз?

- Биласизми, бунга сабаб ҳар бир мураббий ўйланган комбинациялар, хавфли ҳужум чиройли якунга эга бўлиб, гол билан тугашини истайди. Бунга жуда кўп хавфли вазиятлар яратдик, аммо самарадорлик жуда яхши бўлмади. Ўйин давомида мураббий кўрсатмалар бериб туриб, вазиятлардан норози бўлиши нормал ҳолат.

- Захирадан майдонга тушган футболчилар ҳақида...?

- Барчаси ишончимизни оқлашди. Алишер Холиқов майдонга тушиб гол урди, Амиржон Сафаров ҳам захирадан тушибоқ, ҳисобни ўзгартирди. Комил Шарофутдинов, Аъламхон Ҳакимхонов, Лазиз Нуриддиновлар ҳам бугун жамоавий ўйин эвазига ғалабамизга ҳисса қўшишди.

- Кейинги турда «Оқтепа» жамоаси билан ўйин ўтказилмаслиги боис, жамоанинг режалари ҳам ўзгаргандир?

- Йигитларга уч кунлик дам берамиз. 13 июнь куни соат 18:00да эса Самарқанд вилоят терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказамиз. Бу йил Олий Лигага чиқишни мақсад қилганмиз, шу боис ҳозирдан ёш футболчиларни таркибга жалб этиш борасида бош қотиришимиз керак. Вилоят терма жамоага қарши баҳсда ҳам иқтидорли маҳаллий ўсмир ва ёш футболчиларни кўз остимизга олиб, таркибимизга жалб этамиз. Имконқадар бу ёшларга кўпроқ имконият берамиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика