UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22"Манчестер Юнайтед" мухлислари буни кўрмагани яхши  3 16:49"Пахтакор" бош мураббийи: "Бизни яхши даражадаги рақиб билан кескин ўйин кутмоқда"  8 16:28"Андижон" ўртоқлик учрашувида Конференция лигаси иштирокчисига имкониятни бой берди  2 15:59Роналду: "Килианнинг ўрнида бўлганимда, Криштианудек ўйнаган бўлардим"   14 15:08"Локомотив" назорат учрашувида "Динамо"дан устун келди  0 14:40Санчо Рэшфорднинг "Астон Вилла"га ўтганига муносабат билдирди  5 14:28ПФЛга мурожаат. Про лигадаги сукунат қачон тугайди?  0 14:11"Сурхон" ПФКга янги Бош директор тайинланди  1 13:23"Фулхэм" "Рома" футболчисини ижарага олмоқчи  0 12:55"Ал Гарафа" - "Пахтакор". Ўзаро ўйинларда устунлик Қатар клубида  8 12:37Жон Стоунз: "Арсенал"га қарши ўйин учун мухлислардан кечирим сўрайман"  4 12:13Аёллар футзали. Ўзбекистон терма жамоаси CAFA мусобақасини Эронга қарши ўйин билан бошлайди  0 11:57Хосеп Гвардиола Ҳусановнинг вазияти ҳақида гапирди   17 11:29"Насаф" Туркияга учиб кетди  7 10:52Рамос янги жамоасида қанча ойлик олиши маълум  3

Илҳом Шарипов: "Орол" билан сунъий майдонда ўйнаш "Динамо" учун синов" Янгиликлар

Илҳом Шарипов: "Орол" билан сунъий майдонда ўйнаш "Динамо" учун синов"

Биринчи Лига 6-тури доирасида Самарқанднинг «Динамо» жамоаси Нукусда «Орол» клуби меҳмони бўлади. Ушбу баҳс олдидан жамоа бош менежери Илҳом Шарипов фикрлари билан қизиқдик.
«Ўтган турда «Хоразм»га қарши ўтган учрашувдаги ғалаба жамоамиз кайфиятини кўтариб юборди. Йигитларда майдонга тушиш ва ғалаба иштиёқи кучли» - дея гап бошлади «Динамо» устози.

«Рақибимиз «Орол» жамоаси ўтган турда «Зомин» клуби устидан ўз майдонида 5:2 ҳисобидаги ғалабага эришгани Нукус клуби футболчиларининг бизга қарши юқори кайфият ва босимсиз тўп суришларини таъминлайди. Қолаверса, «Орол»га қарши сафарда тўп суриш кўпчилик жамоалар учун қийин. Сабаби, «Орол» Нукусда сунъий қопламали майдонда тўп суради. Биз жорий мавсумда фақат табиий майдонларда тайёргарлик кўрган эдик. Сунъий қопламада ўйнашимиз «Динамо» учун жиддий синов бўлади. Вазифамиз Олий Лигага қайтиш экан, ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўтиб, ғалаба қозонишимиз шарт» - дейди Илҳом Шарипов ўйиндан олдин.

Эслатиб ўтамиз, 29 апрель, жума куни Нукус шаҳрида ўтадиган «Орол» - «Динамо» учрашуви соат 17:00да бошланади.

«Динамо» Матбуот хизмати.
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика