UZ

Сўнгги янгиликлар

07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  11 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   4 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  0 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  13 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  9 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  48 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  63 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61

Илҳом Мўминжонов: "Хорватиялик мураббийлар келди, лекин уларнинг жамоамизда қолишлари аниқ эмас" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Хорватиялик мураббийлар келди, лекин уларнинг жамоамизда қолишлари аниқ эмас"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Металлург" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугунги ғалабани ғалабани орзиқиб кутиб қолган мухлисларимизга бағишлаймиз. Мураббийлар штаби ва футболчилар номидан уларга раҳмат айтаман. Жамоамиз футболчилари бор маҳоратларини ишга солиб меҳнат қилганликлари, мураббийлар штабининг кўрсатмаларини тўғри бажарганликлари учун миннатдорчилик билдираман. 

- "Металлург"ни ўрганиб чиққанликларинг кўриниб турибди. Қарши ҳужум услубига алоҳида тайёргарлик кўрилганмиди?

- Эътибор берган бўлсангиз, охирги 3 та ўйинда гол ўтказиб юбормадик. Шу 3 та ўйинда ҳам асосан қарши ҳужум тактикасида ўйнадик. Машғулотларда бу борада ишлаганмиз. Таркибимизда бор футболчилардан келиб чиққан ҳолда ўйинда иккинчи жамоа бўлиб ҳаракат қиляпмиз. Иззатилла Абдуллаев, Шерзод Каримов сафимизга қайтди. Яна бир бор ғалаба билан жамоамиз аъзоларини ва мухлисларни табриклайман.

- "Навбаҳор" билан ўйиндан сўнг мураббийлар штабида ўзгаришлар рўй берганини айтгандингиз. Шу ҳақда тўлиқроқ маълумот бера оласизми?

- Ёрдамчи мураббийларда алмашинув юзага келиши ҳақида айтгандим. Шу кунларда бу жараён амалга ошса керак. Улар ҳозир етиб келишган, лекин ҳозирда музокаралар давом этмоқда. Бизда бошқа вариантлар ҳам бор. Бироқ мураббийлар штабида албатта ўзгаришлар бўлади.

- Суннатилла Абдуллажоновнинг ўнг қанотда ўйнагани ўзини оқлагандек кўринди. Бу борада фикрингиз қандай?

- Муҳсин Убайдуллаев битта ўйинни ўтказиб юборди. Қарши ҳужум тактикасида биз Суннатилла Абдуллажоновни ўнг қанотга ўтказдик. Бу жараён ўзини оқлади. Ҳимоя чизиғимиз охирги 3 та ўйинда гол ўтказиб юбормади, бундан хурсандмиз. Жароҳатлар туфайли захирамиз тор, футболчилар секин-секин тикланишмоқда.

- Ҳакамлик борасидаги фикрингиз қанақа?

- Улар ўз ишларини жуда яхши уддалашди. Ютқазган ўйинларимизда ҳам ҳакамлик ҳақида гапирмаганман. Ҳар бир мураббийнинг ўз қарашлари бўлади.

- Селекция жараёнлари бошланганми?

- Ҳа, бошланган деса ҳам бўлади. Тўғри, ҳужумда муаммоларимиз бор. 9-турга қадар 4 та гол ургандик. Бугун бир ўйиннинг ўзида 3 та тўп киритдик. Ҳошимов, Убайдуллаев ўйиндан ўйинга кучайиб боришади. Шарич ҳозирда талаб даражасида эмас. У ҳам машғулотларда ишламоқда, вақти келиб унга ҳам имкон берамиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика