UZ

Сўнгги янгиликлар

00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  1 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  19 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  6 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0

Илҳом Мўминжонов: “Рақибга қараб тактика танлаймиз” Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: “Рақибга қараб тактика танлаймиз”

Суперлига 12-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Металлург” (3:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “лочинлар” устози Илҳом МЎМИНЖОНОВ ва жамоа ҳужумчиси Азамат АЛЛАНИЁЗОВ иштирок этишди.

Илҳом Мўминжонов (“Навбаҳор” бош мураббийи): - Уч кун олдин учрашув ўтказишгани боис, бугунги ўйинда шогирдларимда чарчоқ аломатлари бор эди. Иккинчи бўлимда йигитларга шунга боғлиқ кўрсатма бердик ва улар шунга амал қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Бундан хурсандмиз. Бугунги баҳс тақдирини захирадан майдонга тушган футболчилар ҳал қилишди. Айниқса, шогирдим Азамат Алланиёзовни ажойиб ўйин ва  “хет-трик” билан табриклайман.

“Металлург” футболчилари бизга қараганда кўпроқ дам олишди. Шунинг учун бугун 2та бўлимда икки хил ўйин гувоҳига айландик. Танаффусднкейин шогирдаларим ўз иродаларини анмойиш этиб, йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилишди. 

Ҳужумкор футбол намойиш этиш боорасида тўхталадиган бўлсам, биз рақибга қараб, тактика танлаймиз. Бугунги баҳснинг иккинчи бўлимида ҳужумкор футбол намойиш этгандик, бунинг натижасида йирик ҳисобда зафар қучдик.     

Азамат Алланиёзов (“Навбаҳор” ҳужумчиси): - Аввало бугунги ғалаба билан барча наманганлик мухлисларни табриклайман. Мураббийларимизнинг кўрсатмаларини майдонда тўлиқ бажариб, ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. Бундан хурсандмиз. Майдонга бугун ўзгача иштиёқда тушгандим ва гол уришимни сезгандим. Асоосийси, жамоамизга кўпроқ фойда келтирсам бўлди. 

Учрашувнинг илк дақиқаларидан майдонда ҳаракатланганимда, нечта тўп киритган бўлардим? Билмадиму, лекин гол уришим аниқ эди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика