UZ

Сўнгги янгиликлар

01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  0 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  1 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  2 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  11 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  7 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  2 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  33 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0

Ильгиз Танташев – биринчи! Янгиликлар

Ильгиз Танташев – биринчи!

Суперлиганинг 2023 йилги мавсуми учрашувларида тоза ўйин вақти қанча бўлгани чоп этиб борилмоқда.

ПФЛ ҳозиргача биринчи давра беллашувлари статистикасини тўлиқ тақдим этди.

Биринчи даврада Ильгиз Танташев энг кўп — 9 та учрашувни бошқариб борган. Бу бежиз эмас албатта. Ильгиз бошқариб борган баҳсларда тоза ўйин вақти ўртача 58,07 фоизни ташкил қилган. Яъни, рефери футбол ўйнаш учун нисбатан кўпроқ имконият тақдим этган. Кучли учликдан Султонмурод Абдураҳмонов ҳамда Иброҳим Исмоилов жой олган. Аммо улар илк даврада фақатгина 3 тадан учрашувда ишлаган холос.

Аскер Нажафалиев ҳамда Акобир Шукуруллаев 7 тадан беллашувда ишлаган. Ҳар икки реферида тоза ўйин вақти 52,5 фоиз тенг. Улар мос равишда 10 таликка кирди.

Рустам Лутфуллин, Аҳрол Рисқуллаев, Ҳусан Музаффаров каби реферилар ишлаган учрашувларда фоиз 50 га ҳам етмаган.

Тоза ўйин вақти масаласи фақатгина реферилар меҳнатига боғлиқ эмас. Кўп ҳолатларда футболчилар билан боғлиқ масалалар катта саҳнага чиқади. Бироқ бунда ҳакамнинг учрашувга ёндашуви ҳам катта аҳамият касб этиши сир эмас. Ишонамизки, 2024 йилги мавсумда рефериларимиз соғлом футбол йўлида янада кўпроқ меҳнат қилади.

Қуйида барча энг камида 3 та ўйинда ишлаган бош ҳакамларнинг Суперлига-2023 биринчи даврасидаги статистикаси келтириб ўтилган:


Ильгиз Танташев — 9 ўйин (58,07 фоиз)
Султонмуродов Абдураҳмонов — 3 ўйин (55,4)
Иброҳим Исмоилов — 3 ўйин (55)
Вадим Агишев — 5 ўйин (54,78)
Ғайрат Жўраев — 3 ўйин (53,1)
Темур Тўхтасинов — 6 ўйин (52,9)
Аскер Нажафалиев — 7 ўйин (52,5)
Акобир Шукуруллаев — 7 ўйин (52,5)
Фирдавс Норсафаров — 6 ўйин (52,2)
Раҳимбек Каримов — 6 ўйин (51,7)
Абдурашид Худойберганов — 4 ўйин (51,3)
Азиз Асимов — 4 ўйин (50,05)
Рустам Лутфуллин — 5 ўйин (49,6)
Аҳрол Рисқуллаев — 4 ўйин (47,5).

П.С: Ушбу статистикага Суперлига-2023'нинг минимум 3 та баҳсида ишлаган ҳакамлар киритилган.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика