UZ

Сўнгги янгиликлар

22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  0 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  4 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  19 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  2 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  45 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  2

Икки Эскобарнинг ўлими ва Колумбия терма жамоасининг аянчли тарихи ҳақида Янгиликлар

Икки Эскобарнинг ўлими ва Колумбия терма жамоасининг аянчли тарихи ҳақида

1984 йил АҚШга 1:0 ҳисобида имкониятни бой берган Колумбия терма жамоаси, кейинги 6та учрашувнинг барчасида ғалаба қозонади. Қизиғи, барча 7та учрашув АҚШда бўлиб ўтган эди.

XX аср киллери Пабло Эскобар томонидан молиялаштирилган Атлетико Насьонал негизида ташкил топган Колумбия терма жамоаси ЖЧ саралашида сафарда Аргентинани 5:0 ҳисобда мағлубиятга учратиб, ўз гуруҳида 1-ўрин билан мундиалга чиқади. ЖЧга яқин, 1993 йил Пабло Эскобар отиб ўлдирилади. У ҳукмронлик қилган Медельин шаҳрида тахт учун кураш бошланади. Бу пайтда ЖЧ бошланади. Руминияга 3:0 ҳисобида имкониятни бой берган Колумбия футболчиларига маҳаллий “киллерлар“ томонидан таҳдид қилинади. Агар улар гуруҳдан чиқмасалар, оилавий қирилиб кетишлари айтилади. Руминия билан ўйиндан кейин Медельинда терма жамоа ҳимоячиси Фернандо Эрреранинг туғишган акаси отиб кетилганлиги ҳақида хабар беришади. Бутун терма жамоа тушкун ҳолатда эди. Мезбон АҚШ билан ўйин улар учун ҳаёт мамот жанги эди. Ўлим таҳдиди билан майдонга чиққан терма жамоанинг, ўйини чиқмади. АҚШни сўнгги 6та ўйинда мағлубиятга учратган Колумбия 2:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, гуруҳда қолиб кетди. 


Энг ёмони, медельинлик Андрес Эскобар ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйганди. Уйига қайтган Эскобар, 1 ҳафта ўтмай, 27 ёшида ўз шаҳрида мухлис қотиллар томонидан отиб кетилади.

Шу тариқа 80 йиллар охирида наркабарон Эскобарнинг ҳомийлиги остида чўққига кўтарилган Колумбия футболи, футболчи Эскобарни отиб кетилиши билан орқага кета бошлади.


Сайтимиз билан ҳамкорликни йўлга қўйган Алексей Смольянинов ана шу воқеаларни ўз ичига олган ҳужжатли фильмни намойиш этди.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика