UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  1 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  6 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  2 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  12 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  12 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  4 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  9 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  15 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  8

Эскилар бирин-кетин кетмоқда Янгиликлар

Эскилар бирин-кетин кетмоқда

Футболда футбол кишилари ишлаши керак. Футбол бошқача соҳа, футболни тушунмай футболда ишлаб кетиш қийин. Буни мисолларда кўп бора кўрганмиз.

Ўзбекистон футбол федерацияга янги Президент тайинланганидан бери орадан бир ой вақт ўтди ва шу қисқа вақт ичида катта ўзгаришларга гувоҳ бўлдик. Бу энг аввало кадрлар масаласи билан боғлиқ. Дастлаб Бухородаги хатолари туфайли Рустам Бобомуродов бутунлай ҳакамликдан четлатилди. Кейинчалик Ғузордаги ўйинни бошқарган Олим Толибжонов ўнта ўйинга ҳакамликдан четлатилди. Орадан кўп ўтмай, "Обод" олий лигадан четлатилди. 

Куни кеча ПФЛ бош директори лавозимида ишлаб келган Фарҳод Магометов, бугун эса келишилган ўйинларга қарши кураш бўлими бошлиғи Аҳрол Иноятов ўз вазифаларидан озод этилди. Албатта, бу ўзгаришлар кишини хурсанд қилади, эндиликда мухлисларимиз ҳам футболимиз келажагига умид билан қарашмоқда.

Лекин шу ўринда бир савол туғилади: ЎФФ кетганлар (ишдан бўшатилганлар) ўрнини муносиб тарзда ёпяптими? Янги кадрлар футболни қанчалик тушунади ва қанчалик қизиқади? Агар биз мана шу каби саволларга ҳозир тўғри жавоб бермас эканмиз, ўзбек футболи келажаги борасида яна саволлар юзага келаверади. Бир нарсани унутмайлик: жамиятдаги ҳар бир соҳа ривожида биринчи навбатда кадрлар муҳим ўрин тутади. 

Юртимизда жуда кўплаб собиқ футболчилар, ҳатто "Про" лицензиясига эга мураббийлар, ҳуштакни бир четга қўйган ҳакамлар бор, аммо улар ҳозир қаерда? Нима иш қилишяпти? ЎФФнинг янги раҳбариятига омад тилаган ҳолда шуни айтиш мумкинки, ПФЛнинг янги бош директори Омон Ғофуров футбол жамоатчилиги учун қанчалик маълум деган савол юзага келади. ПФЛ - ички футболимиз юзи, ташкилотни бошқариш ниҳоятда масъулиятли вазифа ҳисобланади, кўп жиҳатдан футболимизнинг қанчалик илгарилаши мазкур ташкилотнинг ишига боғлиқ. Шундай экан, биз айтайлик, Омон Ғофуров мисолида ички чемпионатимиз эртанги кунига умидвор кўз билан боқсак бўладими?

Юқорида айтиб ўтганимиздек, бўлаётган ўзгаришлардан хурсандмиз. Аммо янги кадрлар борасида ҳам бир қатор саволлар юзага келаётгани бор гап. Мақсадимиз, ЎФФ олиб бораётган сиёсатни танқид қилиш эмас, балки айрим саволларга жавоб олишдир. Ўз вақтида Сэр Алекс Фергюсон айтганидек, бировни ишдан бўшатаётганда обдон ўйлаб кўрган маъқул, зеро унинг ўрнига келадиган янги кадр олдингисидан кучли бўлмаслиги мумкин.

Х.Холиқов. 


Рейтинг: -23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика