Икер Касильяс: "ЖЧ-2014дан сўнг мен, Вилья, Торрес ва Хави термадаги фаолиятимизни якунлаймиз"
14 июн 2013 12:18
Янгиликлар
Икер Касильяс: "ЖЧ-2014дан сўнг мен, Вилья, Торрес ва Хави термадаги фаолиятимизни якунлаймиз"
Испания терма жамоасининг биринчи рақамли посбони Икер Касильяс терма жамоадаги фаолиятини 2014 йилдаги Жаҳон чемпионатидан сўнг тугатмоқчи.
- Жаҳон чемпионатидан сўнг термадаги фаолиятим тугайди. Ёш дарвозабонларга йўл бўшатиш вақти келганини тушуниб турибман. Йигитлар билан гаплашдик, Вилья, Торрес, Хави ва Хаби Алонсо ҳам ЖЧ-2014дан сўнг термадан кетишмоқчи. Испанияда кейинги йил авлодлар алмашинуви бўлади, - дейди Касильяс Marca нашрига.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Фикрлар