Икарди "Ньюкасл"га ўтмоқчи эмас
12 окт 2021 07:06
Янгиликлар
Икарди "Ньюкасл"га ўтмоқчи эмас
ПСЖ ҳужумчиси Мауро Икарди бирданига бойиб қолган "Ньюкасл"га ўтмоқчи эмас.
"Ньюкасл" Саудия Арабистони инвестицион фонди томонидан харид қилиганидан сўнг ақлбовар қилмас қишки трансферларни амалга оширмоқчи. Жумладан, клуб таркибга 28 ёшли Икардини жалб қилмоқчи.
Парижликлар форварди эса Англия чемпионатига йўл олишга қизиқмаяпти. Унинг агенти Ванда Нара ҳам "Парк де Пренс"да қолишни хоҳлайди.
Аргентиналик жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 8та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар