ИИВ стадион қурилишида ўғирлик бўлганини аниқлади
29 июн 2017 18:45
Янгиликлар
ИИВ стадион қурилишида ўғирлик бўлганини аниқлади
Полиция фирибгарлик айблови бўйича иш очди. Унга "ГлобалЭлектроСервис" ОАЖ ("Сумма" компаниясига тегишли) томонидан ёлланган пудратчи ташкилотларнинг бири аралашган. Ҳуқуқ-тартибот ходимларининг ҳисоб-китобларига кўра, стадион қурилиши учун қурилиш майдонининг тайёрланишига сарф-харажатлар ошириб кўрсатилган.
28 июнь куни ИИВ ходимлари "ГлобалЭлектроСервис" компанияси офисида тинтув ишларини ўтказишди. "Сумма" компанияси вакилларининг сўзларига кўра, ҳуқуқ-тартибот ходимлари Калининграддаги стадион қурилишида "ГлобалЭлектроСервис" ҳамда пудратчи ташкилотларнинг шартнома ҳужжатларига қизиқиб қолишган.
"ГлобалЭлектроСервис" 2013 йилнинг декабрь ойида ЖЧ-2018 учун қуриладиган стадион ҳудудини тайёрлаш учун аукционни ютиб олган эди. Ўша пайтда вилоят ҳукумати билан шартнома тузилган ва унга кўра, пудратчи 850 млн. рубль эвазига 22 гектар майдонда инженерлик ишларини олиб бориши керак эди, йўллар қуриши керак эди. Пойтахт фирмаси бу ишлар учун "Калининград Альфа строй", "Вест" ва "Геострой" каби пудратчи ташкилотларни жалб қилган.
Бироқ, ИИВ шубҳаларига кўра, пудратчилар фақатгина бажарилган ишлар харажатларини оширибгина кўрсатмай, балки иш тақвимини ҳам бузишган. Шартномада кўрсатилган бир йил ўрнига икки йил сарфланган. 2016 йил арена буюртмачиси арбитраж судига мурожаат қилди ва "ГлобалЭлектроСервис" ОАЖдан 60 млн. рубль миқдорида пул тўлашни талаб қилди, аммо улар ишда ютқазишди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Санкт-Петербургдаги стадион қурилиши учун ажратилган бюджетдан ҳам пуллар ўғирлангани аниқланган эди.
Фикрлар