UZ

Сўнгги янгиликлар

10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  1 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  2 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  2 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  40 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2

Игорь Шквирин: “Матбуот анжуманида нимадир гапиришдан олдин майдонда ниманидир кўрсатишимиз керак” Янгиликлар

Игорь Шквирин: “Матбуот анжуманида нимадир гапиришдан олдин майдонда ниманидир кўрсатишимиз керак”

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Турон” (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Игорь Шквирин фикрларини билдириб ўтди.

“Қийин ўйин бўлди. “Пахтакор” ғалабага муносиб ўйнади, деб ўйлайман. Улар биздан ҳар томонлама яхши ўйнади. Курашларда ютиб чиқди ва гол уришди. Бундай рақибга қарши ўйинда Черанга ўхшаган кучли футболчиларга имконият бериш керак эмас. Унинг устун томонлари кўп”, – дейди Игорь Шквирин. 

- Биринчи бўлимда “Турон” пассив ўйнади. Иккинчи бўлимни яхши бошлади ва гол урди. “Пахтакор” кучсизландими ёки тактикани ўзгартирдингизми?

- Биз илк 15 дақиқаликда олдинга бордик. Гол уриш учун имконият бўлди. Рақиб биринчи бўлимда пассив ўйнади. Бундай рақибларга қарши очиқ ўйин қилиб бўлмайди. Сиз қанча курашларда ютсангиз, ғалаба қозониш имконияти кўпроқ бўлади. Ҳозирги ҳолатда ўйиндан кейин нимадир гапиришдан олдин майдонда нимадир қилиб қўйиш керак. Олдинга қараб интилишда давом этамиз. 

- Жамоа жуда яхши ўйин кўрсатмоқда. Учрашув давомида фаолликни қўлга оляпти, лекин дарвозабон панд бермоқда. Жамоада дарвозабонлар билан ким ишлайди?

- Агар сиз айтаётган яхши ўйинимиз очко берганида, жуда яхши бўларди. Дарвозабонлар билан мураббийлар яхши ишлашяпти.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика