Игорь Шалимов: "Одил Аҳмедовга нима бўлганини эртага биламиз"

Narzulla Saydullayev
30 сен 2016, 08:06
"Краснодар" устози Игорь Шалимов Одил Аҳмедов ва Федор Смоловнинг ҳолатлари борасида ўз фикрларини билдирди.

Иккала футболчи Европа лигаси 2-туридан ўрин олган "Ницца"га қарши ўйинда (5:2) жароҳат олди.

"Уларнинг ҳолати яхши эмас. Фёдор мушакларини чўзиб олди шекилли. Аҳмедов чарчаган, унга нима бўлганини эртага билиб оламиз", – дейди Шалимов.

Учрашувда Смолов 29-дақиқада, Аҳмедов эса 59-дақиқада алмаштирилди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: soccernews.ru