Игорь Сергеев "Тобол" билан хайрлашди
05 июн 2023 14:01
Янгиликлар
Игорь Сергеев "Тобол" билан хайрлашди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев эркин агентга айланди.
Бу ҳақда Kozhakhmet_Inside телеграм канали хабар берди.
"Костанай клубида бу йил молиялаштириш қисқарганидан кейин Сергеевнинг маошини тўлашда муаммоларга дуч келгани боис "Тобол" ҳужумчи билан хайрлашишга қарор қилган. Томонлар ўзаро келишувга эришишди ва Сергеев клуб ихтиёрини тарк этди. "Тобол" унинг ўрнига камроқ маош оладиган ҳужумчи олиб келмоқчи", - деб ёзади Kozhakhmet_Inside телеграм канали.
Маълумот учун, Игорь Сергеев "Тобол" сафида барча мусобақаларда 66та ўйинда майдонга тушиб 27та гол урди ва 5та голли пас берди. 2021 йилда "Тобол" билан Қозоғистон чемпиони бўлди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар