UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  0 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  12 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0

Игорь Сергеев: "Терма жамоа устози шундай қарор қабул қилган бўлса, сабаблари бордир" Янгиликлар

Игорь Сергеев: "Терма жамоа устози шундай қарор қабул қилган бўлса, сабаблари бордир"

Козоғистон чемпионатида кечаги кун тўлиқлигича ҳамюртларимизга аталди десак, муболаға бўлмайди.

"Тобол" шарафини ҳимоя қилаётган ўзбекистонлик ҳужумчи Игорь Сергеев  "Шахтёр Караганди"га қарши баҳсда дубль қайд этди. Футболчи сайтимизга таасуротлари ва терма жамоага чақирилмагани билан боғлиқ саволларга жавоб берди. 

Тобол

Игорь Сергеев - 20', Игорь Сергеев - 57'

Премьер Лига . 3-тур

14/03/2023, 18:00

1
:
2
Тугади

Шахтёр Караганды

Айдос Таттыбаев - 90'

45'
90'
20'  Игорь Сергеев
57'  Игорь Сергеев
90'  Айдос Таттыбаев


- Игорь дубль ва жамоангизнинг ғалабаси билан табриклаймиз. Умуман таасуротлар ва ҳиссиётлар билан бўлишсангиз?

- Албатта, гол урганимдан хурсандман. Яна бир қувонарли жиҳати бу учрашувда ғалаба қозондик. "Шахтёр Караганди"га қарши қийин ўйин бўлди, дея оламан. Лекин жамоамиз ўз майдонида тўп тепди. Мухлисларимизни хурсанд қила олдик, деб ўйлайман. Шундай экан таасуротлар ажойиб. 

- Қозоғистон чемпионатининг бу тури ўзбекистонликлар бенефисига айланди. Сиздан ташқари Бобир Абдихолиқов, Шаҳбоз Умаров ҳам гол урди...

- Албатта, бундан хабарим бор. Бу шунчаки зўр. Бизнинг футболчилар ўзларини бошқа чемпионатда ҳам кўрсатаётганига ижобий қарайман. Уларга омад тилайман. 

- Бобир Абдихолиқов Беларусь чемпионатидан сўнг, Қозоғистонда ҳам ўзининг нималарга қодирлигини кўрсатмоқда. Бу унинг лигалар орасида фарқ бўлишига қарамасдан тезда мослашиб кетганиданми?

- Яхши ҳужумчи. Агарда янада ривожланишда давом этса, кучли томонларини кўрсата олса, фақат мамнун бўламан. Бобирга фақат муваффақият ёр бўлсин, деб қоламан. 

- Кўпчиликни қизиқтираётган савол. Дастлаб Ўзбекистон терма жамоасига чақирилганингиз ҳақидаги хабарни ўқидик. ЎФА тақдим қилган рўйхатда эса йўқ эдингиз. Бу вазиятга қандай изоҳ бера оласиз?

- Терма жамоа устози шундай қарор қабул қилган экан, демак, бунинг сабаблари бор. Ўзим ҳақимда шуни айтишим мумкинки, бўлғусида чақирув олиш учун янада кўпроқ ишлашим керак. 

- Ўзбекистон Суперлигаси дастлабки икки тури "Пахтакор" учун омадсиз ўтди. Бу ҳолатни кутилмаган дейиш мумкинми? Кейинги турда "Навбаҳор" билан ўйин кутмоқда...

- Ҳа, чиндан бу кутилмаган ҳолат. Очиғи, нега бундай натижа қайд этилганини билмайман. Лекин ишонаманки, "Пахтакор" хатолари устида ишлайди ва мақсади сари олдинга интилишда давом этади. "Навбаҳор" билан ўйинда эса кучли жамоа ютсин. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика