UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20"Натижа учун баъзида мазмунли ўйиндан воз кечдик. Етакчиларимизни йўқотишни истамаймиз, Хебайдан эса кўп нарса кутгандик" — Рўзиқул Бердиев билан интервью  0 15:05Расман: "Милан"га клуб тарихидаги биринчи эквадорлик ўтди   0 14:48Халқаро тақвим: Август ойида нималар кутмоқда?  0 14:36Хато "Челси" билан шахсий шартларни келишиб олди  1 14:09Шерзод Эсанов "Акрон"ни тарк этди  8 13:48"Барселона" ёш футболчиси билан хайрлашадими?  1 13:15"Манчестер Сити"ни 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  2 12:46"Челси" Симонс билан музокараларда олдинга силжиди  2 12:25Баҳром Ҳайдаров: "Имкон қадар 10таликдан ўрин эгаллашга ҳаракат қиламиз"  0 11:54"Интер" асосий футболчиси "Реал" диққат марказида  0 11:26Виталий Денисов: "Файзуллаев топ-5 лигадаги клубга ўтади деб умид қилгандим"  11 10:53"Насаф" сардори легионерга айланишга яқин  15 10:25"Нефтчи" футболчиси "Қўқон-1912"га ўтиши мумкин  1 09:51"Насаф" колумбиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  7 09:18"Нефтчи" Жоэль Кожо учун қанча сарфлаши маълум  13

Азамат Абдураимов: "Игорь Сергеев бугун марказий ҳужумчи ролида ўйнаши керак" Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Игорь Сергеев бугун марказий ҳужумчи ролида ўйнаши керак"

Осиё Кубогидаги стартдан сўнг терма жамоамиз ҳақида турли фикрлар янграшда давом этмоқда.

Бугун иккинчи ўйин ва бунда ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди. Аммо ғалаба учун аввалги ўйинлардаги камчиликларни бартараф этиш, ўзгаришларга қўл уриш керак бўлади. Тажрибали мутахассис ва собиқ футболчи Азамат Абдураимов бу борада вазиятни таҳлил қилиб кўрди. 

Индия

Кубок Азии. Группа B . 2-тур

18/01/2024, 19:30

3
:
0
Тугади

Узбекистан

Аббосбек Файзуллаев - 4', Игорь Сергеев - 18', Шерзод Насруллоев - 45'

Стадион: Ahmed bin Ali Stadium, 38491 томошабин

45'
90'
46'  Manvir Singh (Rahul Kannoly Praveen)
72'  Sunil Chhetri (Ishan Pandita)
72'  Anirudh Thapa (Brandon Fernandes)
84'  Suresh Singh Wangjam (Deepak Tangri)
86'  Mahesh Singh Naorem (Kumam Udanta Singh)
4'  Аббосбек Файзуллаев
4'  Отабек Шукуров
18'  Игорь Сергеев
45'  Шерзод Насруллоев
46'  Шерзод Насруллоев (Zafarmurod Abdirahmatov)
74'  Остон Урунов (Ходжимат Эркинов)
74'  Jaloliddin Masharipov (Азизбек Тургунбаев)
83'  Аббосбек Файзуллаев (Jamshid Iskandarov)
83'  Одилжон Хамробеков (Jamshid Boltaboev)

— Ўйлайманки, Катанец тўғри хулоса чиқаради ва тайёргарлик жараёнидаги хатоларни инобатга олади. Энг яхши тайёргарликка эга ва позицияларга мос келадиган футболчиларга ўзини кўрсатиш учун имкон беради, деган умиддаман. Дейлик Шомуродовнинг жароҳатидан сўнг марказий ҳужумчи позициясига футболчи тайёрлаш зарурлиги кўриниб қолди. Катанец илк ўйинда Ўруновга ишонч билдирди. Лекин бу унинг жойи эмаслигини ҳаммамиз кўрдик. У қанотда ўйнашга ўрганиб қолган. Айнан ўз позициясида энг яхши ўйинини кўрсата олади. 

— Афсуски, мураббийлар штаби ҳужумда фақат Элдорга боғланиб қолишди. Аввалги 2 йил давомида Сергеев ва бошқа ҳужумчилар терма жамоада етарлича ўйин амалиётига эга бўлишмади. 5-10 дақиқа футболчига ўйин схемасига мослашиш ва ўзаро тушуниб олиш учун етарли вақт эмас. Буни собиқ ҳужумчи сифатида айтишим мумкин. Элдор жароҳат олди ва бизда "Б" режа йўқлиги ойдинлашди. Бу мураббийлар штабининг камчилиги.  Худди шу нарса дарвозабон позициясида ҳам бор. Бугунги кунда Нестеров ёки Бугало каби биринчи рақамли дарвозабонлар йўқ. Катанец бошқа дарвозабонларга ўзини кўрсатишига имконият бермай, Юсуповга ишонди. 

— Сурия билан биринчи бўлимдаги ўйин шуни кўрсатдики, биз бу таркибдаги футболчилар билан рақибнинг ҳимоясини ёриб ўта олмаймиз. Бугун ҳам шундай манзара гувоҳига айлансак керак. Клубида самарали ҳаракат қилаётган Игорь Сергеев марказий ҳужумчи ролида ўйнаши керак.  Қанотларда Файзуллаев ва Ўруновни кўришни истардим. Улар ностандарт қарорлар орқали рақиб ҳимоясини ёриб ўтиши мумкин бўлган футболчилардир. Сергеев эса иккинчи қаватда яхши ўйнайдиган "классик" ҳужумчи ҳисобланади. 

— Қолаверса терма жамоада ўз ортидан эргаштиришга тайёр бўлган янги етакчилар топиш керак. Менимча, Отабек Шукуров бу вазифани бажаришга аллақачон етиб келган. У марказда ўйнайди ва ҳужумни ўзи охирига етказа олади. Узоқдан зарбалар йўллаши мумкин.  Биз Ҳиндистондан маҳорат бобида устунмиз. Уларни албатта ютишимиз керак. Йигитлар бирлашган ҳолда ўзларининг энг яхши томонларини кўрсатишсин. Бу ғалабани бутун Ўзбекистон кутмоқда. Терма жамоамизга омад тилайман. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика