UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  1 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  0 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  2 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  0 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  1 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  3 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  10 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  10 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  9 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  16

Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..." Янгиликлар

Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..."

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Шўртан" (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар ҳужумчиси Игорь Сергеев фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Қийин ўйин бўлди. Фарғонадаги ўйиндан кейин тикланиб олиш қийин эди. Кубокдаги баҳсни ҳисобга олмаяпман. Чунки унда бутунлай ёш болалар ўйнади. Майли, Худога шукур, ғалаба қозондик, энг муҳими шу. Албатта, қизил карточка туфайли биз учун ўйин бироз қийинлашди. Лекин йигитлар ўз ишларини аъло даражада бажаришди, фидойилик кўрсатиб, диққат-эътибор билан ўйнаб, гол ўтказиб юбормасдан устунликни сақлаб қолишди. Шунингдек, мухлисларга алоҳида миннатдорчилик билдираман.

- Бугун Суперлигадаги бешинчи голингизни урдингиз. Жорий мавсумда минимум нечта гол уришни мақсад қилгансиз?

- Режа қилмайман. Мен майдонга тушганимда ҳар бир ўйинда гол уришни хоҳлайман. Худо хоҳласа, қандай бўлса шундай бўлади, бу Яратганнинг иродасига боғлиқ. Шунинг учун қанча кўп бўлса, шунча яхши. Менда бундай нарса йўқ. Биласизми, 20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин. Бироқ бу спортчига хос жиҳат эмас. 50 та бўладими, 10 тами, имкон қадар кўпроғига ҳаракат қиламан. Шунинг учун бу ерда аниқ рақам айтмоқчи эмасман.

- Голларингиз нафақат "Пахтакор", балки Ўзбекистон терма жамоасига қайтишингизни истаётган мухлисларни ҳам хурсанд қилмоқда...

- Қўллаб-қувватлаётганларнинг барчасига катта раҳмат. Жуда миннатдорман. Бу мен учун ёқимли. Олдинги интервьюда ҳам айтганимдек, терма жамоага қайтиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан.

- Алижонов билан ҳамкорликда "Машъал"га қарши ўйинда ҳам шундай голлар ургандингиз. Машғулотларда бундай вазиятлар устида алоҳида ишлайсизларми?

- Биз кўп нарсаларни машқ қиламиз, лекин айнан шундай ҳолатларни махсус тайёрламаймиз. Ҳар бир ўйин учун маълум режаларимиз бор ва биз уларни бажаришга ҳаракат қиламиз. Ўйин давомида эса вазиятга қараб ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+4   
28 апр 13:09:04
sardor
Игоржон БАА га уриб бер, ёрвор
+1   
28 апр 17:11:08
Shovruq88
Olmaliq.uz фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Paxtakor da gollar urib toʻpurar boʻlsin. Lekin termaga yoshlar kk . 33 ga boryapti. Igorjon omadingni bersin.
Aynan tajribasi kerak!!!Yoshlar ni vaqti keladi
+1   
28 апр 13:40:10
Abdugaffar Abdullayev
Омад Игарок хамиша ўзингни гўлларинг билан бизларни қувантириб юр тезроқ миллийга қайит.
+1   
28 апр 13:39:04
Бахтиёр Ашуров
Газа газуй Игоржон!
   
29 апр 00:03:44
Barcelona Champion
Александр Гейнрих фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Арабларга голлар урамиз, БАА да давру даврон сурамиз, Худо хохласа дустим Игорь, Мундиалга бирга борамиз
Саша.... Озингмисан???
   
28 апр 20:26:22
Fayzulla Makhkamov
Последний Словян ГЕРОЙ в Узбекистане
   
28 апр 20:00:05
Александр Гейнрих
Арабларга голлар урамиз,
БАА да давру даврон сурамиз,
Худо хохласа дустим Игорь,
Мундиалга бирга борамиз
   
28 апр 19:58:13
Александр Гейнрих
Арабларга голлар урамиз,
БАА да давру даврон сурамиз,
Худо хохласа дустим Игорь,
Мундиалга бирга борамиз
   
28 апр 15:12:45
Olmaliq.uz
Paxtakor da gollar urib toʻpurar boʻlsin. Lekin termaga yoshlar kk . 33 ga boryapti. Igorjon omadingni bersin.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика