UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  1 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  4 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  5 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  3 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  1 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  7 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  5 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  5 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  4 11:00"Барселона" Ямалга тақиқ қўйди  20 10:39Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”  0 10:18Александр Мерзляков: "2010 йилги "Бунёдкор"га қарши кубок финалини эсимдан чиқара олмайман, бугун нима бўлишини якунда биламиз"  2

Игнатий Нестеров: Энг, энг, энг... Янгиликлар

Игнатий Нестеров: Энг, энг, энг...

Осиё Кубокларида 5 марта (2004, 2007, 2011, 2015, 2019) иштирок этиб, бу борада Осиёнинг ягона футболчиси ҳисобланадиган Игнатий Нестеров "энг" сўзи билан боғлиқ хотираларни ёдга олди.

Маълумки, Нестеров Осиё Кубогида иштирок этиш бўйича қитъамиз рекордчиси ҳисобланади. У бешта Осиё Кубогида жами 17 бор терма жамоамиз дарвозасини қўриқлаган. 


Энг эсда қолган турнир 

- Осиё Кубоги-2019ни энг эсда қолган мусобақа дея оламан. Бу ҳар томонлама яхши ўтди. БАА ўзида мусобақани жуда юқори савияда ташкил этди. Ташкилотчилик томонлама умуман муаммо кузатилмади. 


Энг эсда қолган ўйин

- Энг эсда қолган баҳс сифатида 2015 йил Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубогида Жанубий Кореяга қарши кечган учрашувни айтган бўлардим. Чорак финалдан ўрин олган мазкур баҳс жуда қизиқ кечганди. Биз охиригача курашганмиз, фақат қўшимча бўлимларда ўтказиб юборилган иккита гол туфайли ютқазиб қўйгандик. 


Энг эсда қолган ғалаба

- Энг эсда қолган ғалаба ҳам 2015 йил бўлган. Гуруҳ босқичида Саудия Арабистонини 3:1 ҳисобида мағлуб этгандик. Буни Осиё Кубоклари тарихида энг яхши ўйинларимиздан бири деб биламан. 


Энг аламли мағлубият

- Энг аламли мағлубият ўтган йил рўй берди. Австралия билан 120 дақиқа яхши ўйнаб якунда пенальтилар сериясида ютқазиб қўйдик. Олдинги тўқнашувларда Австралияга қарши бу қадар ишонч билан ўйнамагандик. Биринчи марта бу жамоани мағлуб этишга жуда яқин келгандик. Афсуски, пенальтиларда омадимиз келмади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика