“Ифтихор”нинг ярим финалдаги рақиби маълум
27 фев 2018 13:40
Янгиликлар
“Ифтихор”нинг ярим финалдаги рақиби маълум
Бугун Андижонда давом этаётган “Вилоят ҳоким кубоги-2018” мусобақасида гуруҳ босқичи ўйинлари якунига етди.
“С” гуруҳида 9 очко билан Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг “Ифтихор” жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Ушбу жамоа сўнгги турда “Тошлоқ” билан ўйнаши лозим эди. Аммо тошлоқликларга техник мағлубият ёзилди. Натижада “Ифтихор” 100 фоизли натижа билан кейинги босқичга чиқди.
Мазкур гуруҳдаги биринчи баҳсда Андижоннинг “ВБЎСМ” жамоаси “Асака” клубига қарши майдонга тушди ва 5:2 ҳисобида ғалаба қозониб, энг яхши иккинчи ўринни олган жамоа сифатида ярим финалга йўл олди.
Ярим финал
28 февраль
“Андижон” — “ВБЎСМ”
“Ифтихор” – “Ўз Тонг Хонг Ко”
Финал
1 март
Аброр ДЕҲҚОНОВ

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар