

“С” гуруҳида 9 очко билан Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг “Ифтихор” жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Ушбу жамоа сўнгги турда “Тошлоқ” билан ўйнаши лозим эди. Аммо тошлоқликларга техник мағлубият ёзилди. Натижада “Ифтихор” 100 фоизли натижа билан кейинги босқичга чиқди.
Мазкур гуруҳдаги биринчи баҳсда Андижоннинг “ВБЎСМ” жамоаси “Асака” клубига қарши майдонга тушди ва 5:2 ҳисобида ғалаба қозониб, энг яхши иккинчи ўринни олган жамоа сифатида ярим финалга йўл олди.
Ярим финал
28 февраль
“Андижон” — “ВБЎСМ”
“Ифтихор” – “Ўз Тонг Хонг Ко”
Финал
1 март
Аброр ДЕҲҚОНОВ




