UZ

Сўнгги янгиликлар

17:30U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси – Ўзбекистон (матнли трансляция)  89 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  0 16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  4 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:53"Комо" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  10 15:22"Фейеноорд" ван Персини жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди  3 14:48"Pink Ladies Cup 2025". Ўзбекистон 2-турда Иордания устидан ғалаба қозонди, вакилларимиз илк турда Корея Республикасига мағлуб бўлганди  0 14:28"Манчестер Юнайтед" ёзда Осимхен учун 75 млн евро тўлашга тайёр  3 14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  28 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  1 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0 12:57Рамос "Монтеррей" сафида дебют қилди. 38 ёшли ҳимоячи майдонда 80 дақиқа ўйнади  0 12:32Ван Дейк "Реал"га йўл олиши мумкин  4 12:01"Барселона" "Манчестер Сити" вингерини харид қилиши мумкин  1

Ифеани Ифеани: "Ҳакамлар хато қилса, тарафини олишади. Биз-чи? Биз ҳам инсонмиз ва хато қиламиз" Янгиликлар

Ифеани Ифеани: "Ҳакамлар хато қилса, тарафини олишади. Биз-чи? Биз ҳам инсонмиз ва хато қиламиз"

"Қизилқум"нинг нигериялик легионери Ифеани Ифеани билан интервью.

- Ифеани нега айнан яна Ўзбекистонга қайтишни хоҳладингиз?

- Аввало, Ўзбекистонда футбол юқори савияда. Бундан ташқари, Осиёда ўзбек футболининг ўрни олдинги қаторларда туради. Қолаверса, олдинги сафар келган пайтимдаги чемпионатдан ҳозирги бўлаётган Суперлига орасида одамни ҳайратга соладиган даражада ўзгаришлар бўлган. Шу сабабли ҳам қайтдим. Яна бир қайтишимга асосий сабаб, "Қизилқум" жамоасидан кетган мураббий Асрор Алиқуловдир. У жудаям яхши инсон. Қолаверса, унинг футболдаги фалсафаси ва тактикалари менга ёқади. Менга таклифни айнан шу мутахассис берган ва мен бу таклифни рад этолмадим.

- Юртдошингиз Виктор Мбаома ҳам сиз орқали "Қизилқум" жамоасига келганми?

- Йуқ. Мен уни танимасдим. Сабаби мен Ироқ чемпионатида тўп тепганман. У эса Жазоирда фаолият олиб борган. Викторни фақатгина мавсумга тайёргарлик пайтида, машғулотларга келганда таниганман.

- Ҳамма жойда янграётган савол. Бу мавсумда "Қизилқум" жамоасига нима бўлмоқда? Натижалар ва карточкалар жуда ҳам кўпайиб кетди. Қолаверса, уларнинг иккитасини ўзингиз қабул қилиб олдингиз...

- Биласизми, "Қизилқум" жамоаси айни вақтда ўзгариш жараёнида. Бундай ўзгаришлар ва натижаларнинг пасайиши дунёдаги топ ва буюк клубларида ҳам бўлади. Мисол учун, мана Англянинг "Челси" жамоасида ҳам ҳеч нима ўхшамаяпти. Сабаби жамоа бутунлигича ўзгармоқда. Бизда ҳам худди шунақа жараён кечмоқда. Ўтган мавсумдаги таркиб деярли бутунлигича алмаштирилган. Шунинг учун ҳам мухлислардан фақатгина сабр қилишларини сўраб қолган бўлардик. Албатта, улар ўзлари хоҳлашгани ғалабаларимиз ҳали олдинда. Бунга биз астойдил ҳаракатдамиз. Қизил карточкаларга келадиган бўлсак, билмадим, ҳакамлар карточка кўрсатиш керак бўлмаган вазиятда ҳам футболчиларни огоҳлантирмоқда. Тўғри, уларни инсон хато қилади, деб тарафини олишди. Лекин биз-чи? Биз ҳам инсонмиз ва хато қиламиз. Агар таҳлил қилиб бир вазиятни кўриб чиқсак. Яъни Суперлига 2-туридан ўрин олган "Қизилқум" ва "Бухоро" жамоалари ўртасидаги учрашувда рақиб футболчиси менга қандай жароҳат етказганини кўришсин. Нега ўшанда ҳакам футболчини ҳаттоки оғзаки огоҳлантирмади. Адашмасам, ўйинда VAR ишлаётганди. Биласизми, бундай хатолар керак эмас. Яна ҳам билмадим.

- Ифеани "Қизилқум" жамоасининг олдинги мавсумларида сизнинг позициянгизда қандай футболчилар тўп тепганидан хабарингиз бордир. Шундай экан, мухлислар сиздан ҳам ана шундай ўйинларни кутишмоқда...

- Албатта, ҳаммасини биламан ва буни ҳис қилмоқдаман. Мухлислар эса бунга ҳақлидир. Мен ҳам улар истаётган ўйинни майдонда кўрсатишга бор кучим билан ҳаракат қилмоқдаман. Жамоамизнинг ашаддий мухлисларидан менга ишонишларини ва мен бу ишончни ажойиб ўйинларим билан оқлайман. Мен бунга ишонаман ва бу ишлар учун кучим ҳам етади.

- Сиз учун айни вақтда Суперлигада топ-даражада ўйин кўрсатаётган футболчи ким?

- Шубҳасиз, "Пахтакор" жамоаси футболчиси Драган Черан. Унинг ақлли ўйинлари ва голлари жамоаси учун анчагина фойда келтирмоқда.  


Шоҳруҳ Мейлихолов суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика