UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  2 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  10 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  1 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  11 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  22 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  21 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  9 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0

Ифеани Ифеани: “Бу йилги фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилганим йўқ” Янгиликлар

Ифеани Ифеани: “Бу йилги фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилганим йўқ”

“Машъал”нинг нигериялик футболчиси Ифеани Ифеани икки мавсумдирки “газчилар” сафида тўп тепмоқда. Хўш, мавсум якунига етганидан сўнг у “Машъал”да қоладими ёки фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши борасида футболчи билан суҳбатлашдик.

“Машъал”даги икки йиллик фаолияти борасида

- Ўтган мавсумдаги фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилгандим. Чунки кўплаб ўйинларда майдонга тушгандим. Бу йил эса ўзим кутган даражада ўйнай олмадим. Шу боисдан 2021 йилги мавсумдаги фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилганим йўқ. 

Шартномаси тўғрисида

- “Машъал” билан шартномам муддати шу йил якунига етади. Бироқ келгусида қайси жамоада тўп тепишимни олдиндан айта олмайман. Чунки ҳали бу борада ҳеч ким билан гаплашганим йўқ. Ҳаммасини вақт кўрсатади. 

“Машъал”нинг Суперлигадаги иштироки ҳақида

“Мен шуни сизга айта оламанки, “Маъшал” Суперлигада қолиш вазифасини бажара олади. Ҳозирда бошқа жамоаларда ҳам имконият яхши. Лекин биз қолган икки ўйинда ижобий натижа кўрсатган ҳолда бу вазифани уддасидан чиқа оламиз. 

Энг қийин баҳс борасида

“Менимча, мавсумдаги энг қийин ўйин сифатида Муборакда “Локомотив”га қарши кечган баҳсни айта оламан. Шу куни ютқазиб қўйдик. Шу ўйин биз учун оғир ўтди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика