UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида имконият Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  0 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   3 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  0 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  10 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  32 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  31 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  4 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  12 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  9

Идгай Тазетдиновнинг таваллуд кунига 85 йил тўлди Янгиликлар

Идгай Тазетдиновнинг таваллуд кунига 85 йил тўлди

Бугун Собиқ Иттифоқда хизмат кўрсатган мураббий Идгай Тазетдиновнинг таваллуд кунига 85 йил бўлди.

Ўзбек футболидаги энг яхши ўйинчилардан бири, "Пахтакор"нинг 1960-йиллардаги сардори ва афсонавий жамоа мураббийи бундан 85 йил аввал дунёга келганди.
У футбол ўйнашни Тошкентда "Медик" болалар жамоасида бошлаган. Кейин "Труд" жамоасига кўчиб ўтган. 1953 йил Идгай Борисовични "Спартак"ка таклиф этишди.

1956 йил "Пахтакор" жамоаси ташкил қилинганда Тазетдинов бошқа бир қатор футболчилар қаторида янги жамоа сафини тўлдирди.
1962 йил у жамоа билан олий лигада 6-ўринни эгаллаб, спорт устаси унвонига лойиқ кўрилган.

"Пахтакор" таркибида ярим ҳимоячи чемпионат баҳсларида 202 учрашувда 33 тўп киритган. Кубок беллашувларида 13 ўйинда 1 гол муаллифига айланган. 13 халқаро учрашувда жамоа шарафини ҳимоя қилган.

1977 йил "Пахтакор"га иккинчи мураббий сифатида таклиф этилган. Бевосита унинг олиб борган селекцияси ёрдамида жамоа олий лигага йўлланмани қўлга киритди. Тазетдинов "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий" унвони билан тақдирланди.
1979 йил "Пахтакор" УЕФА Кубогида иштирок этишга имкон берадиган ўринлардан бирига даъвогарлик қилаётганди, аммо Минскка учиш чоғида машъум ҳалокат рўй беради.

Идгай Борисович Тазетдинов 1979 йил 11 август Днепродзержинск осмонида "Пахтакор" аъзолари билан ҳалок бўлди.
Ашаддий ишқибозлар, дўстлари, фахрий ҳамкасблари Идгай Тазетдиновни ажойиб футболчилик ва мураббийлик фаолияти орқали доимо ёдга олишади.

"Пахтакор" футбол клуби ҳамиша клуб шаклланиши ва муваффақиятларига ҳисса қўшган инсонлар хотирасига ҳурмат келтиради, уларни ёдга олади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика