UZ

Сўнгги янгиликлар

11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  1 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  7 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  1 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  14 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  17 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятни туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  13 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  16 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   12

Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Бунёдкор"да ўйин амалиётига эга бўлаётганим Осиё чемпионати олдидан фойда келтиради деб ўйлайман" Янгиликлар

Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Бунёдкор"да ўйин амалиётига эга бўлаётганим Осиё чемпионати олдидан фойда келтиради деб ўйлайман"

Кеча "Бунёдкор" жамоаси Coca Cola Cуперлига 8-тур доирасида ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилди ва ишончли 3:1 ҳисобидаги ғалабани ўзиники қилди.

Мазкур учрашувдан сўнг "Бунёдкор"нинг чап қанотида ажойиб ҳаракатлари билан ажралиб турган ёш иқтидорли футболчи Иброҳимҳалил Йўлдошев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Уйда ўтган сўнги икки учрашувда биринчи бўлимда тўпни назорат қилдик ва рақибга ўз ўйинини ўтказишга йўл қўймадик. "Навбаҳор" билан учрашувда биринчи бўлимда иккита гол уриб олганимиз фойдамизга ишлади. Иккинчи голдан кейин ўзимизни яхши ҳис қилдик ва шошилмасдан тўпни назорат қилдик. Биринчи бўлим охирларида яққол голга тортадиган вазиятлар яратдик. Ўша вазиятларда бироз омад етишмади. 

"Локомотив" ва "Навбаҳор" билан учрашувларни иккинчи бўлимини таққослайдиган бўлсак, бирида гол ўтказмадик. Чунки, ҳимояда тартибли ҳаракат қилгандик. Энди кечаги ўйинда танаффусдан кейин бироз бўшашдик. Тўп назорати ва ўйин тизгини рақиб томонга ўтиб кетди. Бундан фойдаланиб улар орадаги фарқни қисқартирди. Битта гол кўзимизни очди. Тезда ўзимизга келдик ва учинчи голни урдик. 

Мен кўпроқ ҳужумкор футболни яхши кўраман. Асосан олдинги чизиқда ўйнайман. Шу боис Абрамовни ҳужумкорликка мослашган услуби манзур келди. 

Ҳа, албатта. "Бунёдкор"да ўйин амалиётига эга бўлаётганим юртимизда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати олдидан катта фойда келтиради деб ўйлайман. Боиси, маълум бир даражада ўсишга эришасиз. 

"Пахтакор" сафида майдонга тушганимда ҳаяжон сезилиб турарди. "Бунёдкор"да эса ундай ҳолатга деярли тушмадим. Тезда киришиб кетдим. Вадим Карленович менга ишонч билдириб асосий таркибда майдонга тушираётгани учун миннатдорчилик билдириб қоламан. 

Осиё чемпионати гуруҳ босқичида Эрон бизга етарлича қаршилик кўрсатиши шубҳасиз. Ҳар бир ўйин биз учун қийин кечади. Барча рақибларга қарши бир хил тайёргарлик билан чиқамиз. Майдонда бор кучимизни ишга солсак мақсадимизга етамиз деб ўйлайман. Осиё чемпионатида ўзбек халқини хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз ва чемпионлик учун интиламиз",- дейди Иброҳимҳалил Йўлдошев.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика