Ибрагимович ўзининг МЮга ўтишини Мейвезер - Пакьяо жанги билан солиштирди

Aslanov Jasurbek
2 июл 2016, 10:15
Ҳужумчи Златан Ибрагимович ўзининг "Манчестер Юнайтед"га ўтиши борасида изоҳ берди.

"Бу қарорни осон қабул қилдим. Бу трансферни Мейвезер ва Пакьяо ўртасидаги жангга таққослаш мумкин. Ҳамма жанг бўлмаслигини айтган эди, аммо бу содир бўлди.

Менинг жамоамга, МЮ ва Жозе Моуриньога ушбу трансферни ҳақиқатга айлантиргани учун раҳмат айтмоқчиман. Бахтлиман. Қарорим бу ҳикоядаги энг оддийи бўлди. Қолгани ўз-ўзидан амалга ошди ва ҳозир ҳамма бахтли" - дейди швед.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com