Ибрагимович неча ёшгача футбол ўйнай олиши мумкинлигини айтди
30 ноя 2019 01:17
Янгиликлар
Ибрагимович неча ёшгача футбол ўйнай олиши мумкинлигини айтди
Швециялик ҳужумчи Златан Ибрагимович “Милан“га бўлган муносабати ва футболчилик фаолиятини ҳали якунлаш нияти йўқлиги ҳақида гапирди.
“Милан – менинг иккинчи уйим. Бу мен учун шунчаки иккинчи шаҳар эмас, балки айнан иккинчи уйимдир. У ерда ўтказган вақтим ажойиб хотираларга бой. Агар менга катта лойиҳага эга жамоа таклиф билан чиқса, шу даражада 50 ёшгача ўйнашим мумкин.
Мен эндигина Лос-Анжелесдаги фантастик кечган саргузаштимни якунладим. Энди икки дунёнинг иккита қаҳрамони бор: мен ва Жузеппе Гарибальди“, - дейди Ибрагимович.
Златаннинг сўнгги клуби “Лос-Анжелес Гэлакси“ бўлди ва томонлар ҳамкорликни давом эттирмасликка қарор қилишди. 2020 йил 1 январда 38 ёшли ҳужумчи расман эркин агентга айланади.
Фикрлар