Ибрагимович МЮга қарши ўйинга тайёр

Alisher
16 мар 2021, 18:47
Жароҳати сабаб сўнгги ўйинларни ўтказиб юборган "Милан" форварди Златан Ибрагимович бугун умумий гуруҳдаги машғулотларга қайтди.

Швециялик футболчи Европа Лигаси 1/8 финал МЮга қарши жавоб ўйинида майдонга тушишга тайёр.

Футболчи жорий мавсум "Милан" сафида 21та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ва 2та ассист қайд этди.

Қайд этиш керакки, Ибрагимович бугун 5 йилда илк бор Швеция терма жамоасидан чақирув олди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia