UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45"Наполи" Мактоминей билан шартномани узайтириб, уни энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айлантирмоқчи  0 20:45Суперлига. "Бухоро" - "Хоразм" 1:1 (матнли трансляция)  9 20:29Станислав Кудряшов "Сурхон" нега юта олмаётгани, жамоанинг иқтидорлари ҳақида гапирди  0 20:10Илёс Зейтуллаев "Бунёдкор"даги молиявий муаммолар, "Ювентус"да нега порламагани ҳақида гапирди  5 19:55Эрон клубларидаги легионерларимиз "Навбаҳор"га қўшиладими? Кападзе изоҳ берди  6 19:40Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" 0:0   0 19:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига. "Нефтчи" - "Андижон" 3:0  0 19:30Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  10 18:23Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" учрашувида ҳисоб очилмади  8 18:13"Бошқа қитъага йўлланма берилиши — сафсата". Алишер Никимбаев ЖЧ-2026 да Эроннинг ўрнини ким эгаллашини тушунтирди  12 18:03О'Хара "Тоттенхэм"нинг аҳволидан даҳшатда: "Тудор — мен кўрган энг катта фирибгар. Уни зудлик билан ҳайданглар!"  6 17:09"Етакчимизнинг ўлдирилишидан сўнг ЖЧда қатнаша олмаймиз" — Эрон спорт вазири АҚШдаги мундиал ҳақида  17 16:16Эрон терма жамоасининг бир қисми ватанга қайтди: Намойишчилар уларнинг учиб кетишига тўсқинлик қилишга уринди  5 15:20Лапорта Мессининг кетиши ҳақида: "Тебас тарихдаги энг яхши футболчининг Ла Лигада қолишига қарши эди"  6 15:08Кўча футболи бўйича энг йирик чемпионат Ўзбекистонга қайтмоқда  0

Ҳусниддин Нишонов операция қилинди Янгиликлар

Ҳусниддин Нишонов операция қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон футзал федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

"Айни кунларда Қарши шаҳрида мамлакат миллий чемпионатининг 4-тур баҳслари қизғин давом этмоқда. Футзал ишқибозлари эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда БМБ ўйинчиси Ҳусниддин Нишонов нега майдонда кўринмаётгани ҳақида сўрашмоқда.

Ҳусниддин Нишонов бир ҳафта муқаддам пойтахтимизда жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди. Жиззахдаги тур олдидан унинг эски жароҳати яна безовта қила бошлаган эди. Ўзбекистон футзал федерацияси кўмаги ҳамда Тиббиёт департаменти тавсиясига биноан, Нишонов ўтган мавсумда Беларусда олган жароҳати жойидан операция қилинди.

Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди. 

Ҳозирда Ҳусниддиннинг соғлиғи яхши, кайфияти ҳам юқори. Мутахассислар унинг тикланиш жараёнига тахминан бир ярим ой вақт кераклигини айтишмоқда.

Шу боис Ҳусниддин Нишонов терма жамоамизнинг VI Ислом бирдамлик ўйинларидаги иштирокида ёрдам бера олмайди. Аммо Осиё Кубоги-2026 финал босқичига қадар у ўз спорт формасини тўлиқ тиклаб олишига умид қилинмоқда", – дейилади ЎФФ хабарида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика