UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  1 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  4 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  1 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  1 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  2 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  11 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   18 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  8

Ҳусниддин Нишонов: "Муҳими, ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилдик" Янгиликлар

Ҳусниддин Нишонов: "Муҳими, ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилдик"

Қувайтда футзал бўйича Осиё Кубоги баҳсларининг 2-турида Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистонга қарши майдонга тушди.

Қийин ва муҳим ўйинда вакилларимиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва гуруҳ пешқадамлигини мустаҳкамлади. Ўйиндан кейин терма жамоамиз сафида гол урган Ҳусниддин Нишоновнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

- Авваламбор, халқимизни мазкур ғалаба билан табриклаймиз. Тожикистон билан ўйин жуда қийин ўтди.  Айниқса иккинчи бўлимда анча қийинчиликга дуч келдик. Лекин якунда барибир ғалаба қозондик.  Асосийси, уч очкони қўлга киритишимиз лозим эди. Буни уддасидан чиқдик. Муҳими, ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилдик.

Умуман олганда, бизда рақибни менсимаслик ҳолати бўлгани йўқ. Юқорида айтганимдек, иккинчи бўлимда бироз хотиржамликка берилдик. Натижада, рақиб бундан фойдаланишга уринди. Лекин барибир ўйинни муваффақиятли тугата олдик. 

Тўғриси, киритган голим ғалабага ҳисса қўшганидан жуда хурсандман. Кейинги ўйинларда ҳам яна голлар уриб, терма жамоага ғалаба келтиришга уринаман", - дея фикрларини якунлади Нишонов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика