UZ

Сўнгги янгиликлар

16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   1 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  1 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  8 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  3

Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади" Янгиликлар

Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"

Сўнгги 10 йилликда Ўзбекистон футзал терма жамоасини халқаро ареналарда мунтазам равишда совриндорлар сафидан жой олиши одатий ҳолга айланди.

Лекин ҳар бир мусобақанинг ўзига яраша қадри, завқи бор. Хусусан, бу сафарги қитъа турнирида вакилларимиз ирода кўрсата олишини, Эрон каби кучли рақибдан қўрқмасдан ўйнашини исботлашди. Терма жамоа аъзоси Ҳусниддин Нишонов ҳам фикрларимизга қўшилган ҳолда ўз таассуротлари билан бўлишди. 

"Осиё кубоги биз учун яхши ўтди. Муносиб иштирок этдик. Жамоадошларим билан бирлашиб айта оламанки, биз мағлубиятсиз шу даражага етиб келдик. Тўғри, Эронга пенальтилар сериясида ютқаздик. Лекин 40 дақиқа давомида боримизни бердик. Эрон билан яна реваншимиз бўлади. CAFA турнирида форсларга қарши ўйнаймиз. 

Мураббийимиз Венансио Лопеснинг кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қилдик. Кўрдинглар, ўйинимиз ўзгарган. Насиб қилса, бундан ҳам яхши ўйин кўрсатамиз. Жароҳатларга келсак, албатта оз бўлсада ўз таъсирини ўтказди. Мен қўлимдан келганча жамоадошларимга ёрдам беришга интилдим",- дейди Ҳусниддин Нишонов. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика