UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди  2 09:00Футзал. Бугун Россияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз  1 08:36Ўзимизнинг карикатура. Самвел Бабаян 53 ёшда  7 08:05Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  17 07:50РПЛ. "Нижний Новгород" - ЦСКА 2:6  0 07:45Серия А. "Болонья" - "Ювентус" 3:3  0 07:36Суперлига. Бугун «Тошкент дерби»си билан 8-тур якунланади  1 02:19Максим Шацких: "Холдорхонов биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти"  23 01:55А Серия. "Болонья" - "Ювентус" баҳсида 6та гол урилди  7 01:51Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик"  9 01:30Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди  8 00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  1 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  13 23:30Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"  4 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  18

Ҳусниддин Ғофуров: “Бу дунёда ҳаммаси ўткинчи” Янгиликлар

Ҳусниддин Ғофуров: “Бу дунёда ҳаммаси ўткинчи”

Бекободнинг “Металлург” клуби бир неча кун олдин Ҳусниддин Ғофуров трансферини эълон қилган эди.

Тажрибали вингер билан боғланиб, ўзимизни қизиқтирган баъзи саволларга жавоб олдик. 

—  Ҳусниддин ака, 2021 йил охирида АГМК билан хайрлашганингиздан кейин сизни йўқотиб қўйдик. Олмалиқда ҳаммаси яхши кетаётганди. Нега қолмагансиз? “Кончилар” янги таклиф бермаганмиди?

—  АГМК раҳбарияти шартнома берганди. Лекин қололмасдим. Раҳматли отам ўша пайтда бетоб эдилар. Фарғонага қайтиб, оиламнинг олдида бўлишим шарт эди. Шукр, оз бўлса ҳам, улар билан вақт ўтказдим. Бу дунёда қолган ҳамма нарса ўткинчи

—  2022 йилни “Нефтчи”да бошладингиз. Жамоанинг биринчи даврадаги муваффақиятсизлигига нима сабаб бўлди? 

—  Клубда ҳаммаси яхши кетаётганди. Аммо кимлардир жамоа бирлашиши, битта оила бўлишини хоҳламади. Бунақа жойда натижа бўлмайди. Тасаввур қилинг, сиз футболчисиз. Жароҳат ёки қандайдир муаммога дуч келдингиз. Шунда сизни четга суриб қўйишяпти. Руҳиятингизга таъсири борми?

—  Алам қилса керак…

—  Албатта. 

 2-даврани Жиззахда ўтказдингиз. Бакаев футболчиларга кўпроқ жисмоний юклама бериши ростми?

—  Ҳа, асосий эътибор жисмоний ҳолатга қаратилади. Чунки “Сўғдиёна” яккакурашларга асосланган жанговар футбол кўпсатарди.

—  ОФК кубогидаги мағлубиятдан кейин “Сўғдиёна” раҳбарияти дарҳол жамоани йиғиб, мажлис ўтказган экан. Бакаевнинг кетиши ўшандаёқ аниқ эдими?

—  Тўғриси, хабарим йўқ эди.— Суперлига клубларидан фақат “Металлург” хориж йиғинига чиқмади. Жамоанинг тайёргарлиги қандай кетяпти?

—  Четга чиқилмагани бизга қизиқмас. Муҳими, жамоа олдига юқори мақсад қўйилаётгани. Ҳамма шароитлар муҳайё қилинган. Кунига 2 маҳал шуғулланяпмиз.

—  Биз олдинги Ғофуровни қачон кўрамиз?

—  Аввало, эътибор учун раҳмат. Ўз устимда ишлаяпман. Тез орада формамни тиклаб оламан.

Фахриддин суҳбатлашди 

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика