UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  5 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  2 00:10Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" 2:6  0 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  2 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  4 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  4 22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  6 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  53 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  23 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  11 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  255

Ҳусайннажодмахаленколай Муҳаммаджавад Рамазон — "Динамо"нинг янги футболчисининг исм фамилиясини нечта уринишда ўқидингиз? Янгиликлар

Ҳусайннажодмахаленколай Муҳаммаджавад Рамазон — "Динамо"нинг янги футболчисининг исм фамилиясини нечта уринишда ўқидингиз?

Шарҳловчиларга сабр тилаймиз!

Махачқаланинг "Динамо" клуби эронлик янги футболчисини таништирди.

Жамоа эронлик Ҳусайннажодмахаленколай Муҳаммаджавад Рамазонни 900 минг евро эвазига сотиб олди. 21 ёшли футболчи бунгача "Сепахон" клуби шарафини ҳимоя қилган. Эрон клуби сафида ёш иқтидорли ярим ҳимоячи 28 та учрашув ўтказиб улгурган ҳамда 2 та гол уриб, шерилкарига 4 та голли узатма етказиб берган.

Бироқ таништирув маросимида асосий урғу футболчининг талаффуз қилишга қийин ва жуда узун исмига берилди.

Муҳаммаджаваднинг 10-рақамли футболкаси мана бундай кўриниш олган.

Клуб ўзининг телеграм-каналида жамоанинг бошқа футболчилари эронлик спортчининг исм-фамилиясини катта қийинчилик билан талаффуз қилаётгани акс этган видео ҳам юклади. Эътиборлиси, футболчилар ҳам катта эҳтимол жамоанинг янги аъзоси исм-фамилиясини ўша футболкадан ўқишган :)

"Динамо" клубининг расмий хабарига кўра, бевосита ўйинлар учун тайёрланадиган либосда футболчининг елкасида шунчаки Жавад исми бўлади.  

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика