UZ

Сўнгги янгиликлар

20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  1 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  168 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  9 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  20 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  30 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  31 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

Ҳусайннажодмахаленколай Муҳаммаджавад Рамазон — "Динамо"нинг янги футболчисининг исм фамилиясини нечта уринишда ўқидингиз? Янгиликлар

Ҳусайннажодмахаленколай Муҳаммаджавад Рамазон — "Динамо"нинг янги футболчисининг исм фамилиясини нечта уринишда ўқидингиз?

Шарҳловчиларга сабр тилаймиз!

Махачқаланинг "Динамо" клуби эронлик янги футболчисини таништирди.

Жамоа эронлик Ҳусайннажодмахаленколай Муҳаммаджавад Рамазонни 900 минг евро эвазига сотиб олди. 21 ёшли футболчи бунгача "Сепахон" клуби шарафини ҳимоя қилган. Эрон клуби сафида ёш иқтидорли ярим ҳимоячи 28 та учрашув ўтказиб улгурган ҳамда 2 та гол уриб, шерилкарига 4 та голли узатма етказиб берган.

Бироқ таништирув маросимида асосий урғу футболчининг талаффуз қилишга қийин ва жуда узун исмига берилди.

Муҳаммаджаваднинг 10-рақамли футболкаси мана бундай кўриниш олган.

Клуб ўзининг телеграм-каналида жамоанинг бошқа футболчилари эронлик спортчининг исм-фамилиясини катта қийинчилик билан талаффуз қилаётгани акс этган видео ҳам юклади. Эътиборлиси, футболчилар ҳам катта эҳтимол жамоанинг янги аъзоси исм-фамилиясини ўша футболкадан ўқишган :)

"Динамо" клубининг расмий хабарига кўра, бевосита ўйинлар учун тайёрланадиган либосда футболчининг елкасида шунчаки Жавад исми бўлади.  

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика