

"Манчестер Сити" ҳужумчиси инсонийлик хислатини кўрсатиш имкониятини ҳам қўлдан бой бермаяпти – масалан, у совғалар беришни одат қилиб олди. Хусусан, Ҳоланд "Манчестер Сити"га ўтишни тавсига қилган Мануэль Аканжига 14 000 евролик Rolex соатини совға қилди.
Эрлинг куни кеча бошқа соат компанияси билан шартнома имзолади. Футболчи унинг маҳсулотларини тақиб юриш мажбуриятини олган. Германиянинг "Bild" нашри хабарига кўра, Дортмунднинг "Боруссия"си билан ўйиндан сўнг Ҳоланд ўз жамоадошларининг футболкаларини йиғиб чиқиб, имзо қўйган ва "Боруссия"га совға сифатида тақдим этган – нафақат футболчиларга, балки клуб ходимларига ҳам.



