UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  0 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  3 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  9 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  2 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  0 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  5 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  7 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  5 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  11 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  3 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  10 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  11 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1

Ҳоким кубоги: Ҳавотир тўғри чиқди Янгиликлар

Ҳоким кубоги: Ҳавотир тўғри чиқди

Фарғонада қарийб икки ҳафта давом этган “Вилоят ҳокими кубоги” турнири финалида Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси мезбонларнинг “Нефтчи” футболчиларига қарши майдонга тушди.

Мусобақанинг “В” гуруҳида қатнашган навоийликлар дастлаб Қувасойнинг “Цементчи” вакиллари билан (0:0) дуранг ўйнаган бўлса, кейинги турларда “Нефтчи-2” (2:1), “ФарДУ-Футбол-инфо” (3:1), “Қўқон-1912-1” (3:2) ва “ЎзДонгЖУ-2” (4:1) жамоалари устидан зафар қучдилар.

Аммо мазкур учрашувларни айримларида ўйинни бошқариб борган ҳакамлар хатти-ҳаракатидан “Қизилқум” жамоаси аъзоларининг кўнгли тўлмаганди. Жумладан, “Нефтчи-2” билан кечган баҳсдан кейин билдирилган эътирозлар сабабли аммо турнир ташкилотчилари асли фарғоналик, ҳозирда пойтахтда яшаётган Олим Тўйчибоевни мусобақага таклиф этишни маъқул топдилар.

Айнан навоийликларнинг гуруҳда тўртинчи турда “Қўқон-1912-1” жамоасига қарши учрашувини Тўйчибоев бошқариб борди. Гарчи, унда “Қизилқум” ғалаба қозонган бўлса-да, бош ҳакам учрашувнинг охирги йигирма дақиқасида қўпол хатоларга йўл қўйди.  Шундан сўнг, кончилар клуби раҳбарияти пойтахтдан бошқа бирор тажрибали реферини жалб этиш бўйича ташкилотчиларга расмий таклиф билан чиқишганди. Афсуски, маҳаллий мутахассислар якунда барибир Олим Тўйчибоевга ишонишда давом этишди.

Юқоридаги фикрларни бежизга келтирмадик. Финалда навоийликларнинг хавотири барибир тўғри бўлиб чиқди. Гарчи, “Вилоят ҳокими кубоги” турнири жамоалар учун янги мавсум олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаган бўлса-да, финалда ҳакамлар томонидан йўл қўйилган айрим хатолар якуний натижага салбий таъсир қилмай қолмади. 

“Нефтчи” жамоасини бош соврин билан табриклаган ҳолда, турнир ташкилотчиларига баъзи таклифимизни ҳам билдириб ўтмоқчийдик. Айни пайтда жамоалар билан биргаликда мамлакатимиз олий ва биринчи лига ҳакамлари ҳам йиғинларда иштирок этишяпти. “Вилоят ҳокими кубоги” турнири баҳонасида бир гуруҳ ҳакамлар Фарғонага таклиф этилганида олам гулистон эди. Кейинги мусобақаларда ташкилотчилар ана шу жиҳатларга ҳам эътибор беришса фойдадан холи бўлмайди. Зеро, стадионга ташриф буюрадиган кўпсонли ишқибозлар нафақат ўз жамоасининг ғолиб чиқишини, балки чиройли ва ҳужумкор футбол томоша қилишни ҳам жуда-жуда исташади.

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

“Вилоят ҳокими кубоги” турнири

Финал, 2016 йил 7 февраль

"Нефтчи" (Фарғона) — "Қизилқум" (Навоий) — 1:0 (0:0).

Қиргули. “Нефтчи” СК стадиони. 5000 томошабин

Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Рустам Толибжонов, Қаҳрамон Собиров, Хуршид Мелиқўзиев. 

Назоратчи: Султон Зайлобиддинов

Гол: Шукурали Пўлатов (75-пен.)

"Нефтчи": Адумавлон Абдужалилов, Шукурали Пўлатов, Жаҳонгир Меҳмонов, Дилёрбек Эрматов, Илҳом Бойдадаев, Жавоҳир Расулов, Умид Қодиров, Алишер Саматов, Сардор Эминов, Дамир Низанов, Мурод Бобожонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Сардор Қулматов, Достон Турсунов, Муҳсин Убайдуллаев, Шерзод Ҳакимов, Отабек Исроилов, Ҳусниддин Ғофуров.

"Қизилқум": Эркин Жабборов, Гиорги Квесиешвили, Акмал Рустамов, Вячеслав Шевченко, Баҳриддин Ваҳобов, Алишер Юсупов, Шерали Жўраев, Самандар Шодмонов, Азизбек Усмонов, Илҳом Юнусов, Андрей Деркач.

Захирадан майдонга тушганлар: Файзулла Қамбаров, Руслан Вагапов, Алишер Холиқов, Отабек Нарзуллаев.  

Шундай қилиб, “Қизилқум” жамоасининг 24 январда Фарғонада бошланган ўқув-машғулот йиғини поёнига етди. Режага кўра, кончиларга 8 февралда қисқа муддатли таътил берилди. Жамоа аъзолари 12 февралдан бошлаб, Тошкентда сўнгги босқич ўқув машғулот йиғинини ўтказиш учун йиғилади. Мазкур йиғин доирасида олий лига жамоаларидан 3-4 таси билан синов-назорат баҳслари уюштириш кўзда тутилган.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика