UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  4 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  2 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  11 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  10 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  8 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  4 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  10 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  24 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  41 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  8

Ҳоким кубоги: Ҳавотир тўғри чиқди Янгиликлар

Ҳоким кубоги: Ҳавотир тўғри чиқди

Фарғонада қарийб икки ҳафта давом этган “Вилоят ҳокими кубоги” турнири финалида Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси мезбонларнинг “Нефтчи” футболчиларига қарши майдонга тушди.

Мусобақанинг “В” гуруҳида қатнашган навоийликлар дастлаб Қувасойнинг “Цементчи” вакиллари билан (0:0) дуранг ўйнаган бўлса, кейинги турларда “Нефтчи-2” (2:1), “ФарДУ-Футбол-инфо” (3:1), “Қўқон-1912-1” (3:2) ва “ЎзДонгЖУ-2” (4:1) жамоалари устидан зафар қучдилар.

Аммо мазкур учрашувларни айримларида ўйинни бошқариб борган ҳакамлар хатти-ҳаракатидан “Қизилқум” жамоаси аъзоларининг кўнгли тўлмаганди. Жумладан, “Нефтчи-2” билан кечган баҳсдан кейин билдирилган эътирозлар сабабли аммо турнир ташкилотчилари асли фарғоналик, ҳозирда пойтахтда яшаётган Олим Тўйчибоевни мусобақага таклиф этишни маъқул топдилар.

Айнан навоийликларнинг гуруҳда тўртинчи турда “Қўқон-1912-1” жамоасига қарши учрашувини Тўйчибоев бошқариб борди. Гарчи, унда “Қизилқум” ғалаба қозонган бўлса-да, бош ҳакам учрашувнинг охирги йигирма дақиқасида қўпол хатоларга йўл қўйди.  Шундан сўнг, кончилар клуби раҳбарияти пойтахтдан бошқа бирор тажрибали реферини жалб этиш бўйича ташкилотчиларга расмий таклиф билан чиқишганди. Афсуски, маҳаллий мутахассислар якунда барибир Олим Тўйчибоевга ишонишда давом этишди.

Юқоридаги фикрларни бежизга келтирмадик. Финалда навоийликларнинг хавотири барибир тўғри бўлиб чиқди. Гарчи, “Вилоят ҳокими кубоги” турнири жамоалар учун янги мавсум олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаган бўлса-да, финалда ҳакамлар томонидан йўл қўйилган айрим хатолар якуний натижага салбий таъсир қилмай қолмади. 

“Нефтчи” жамоасини бош соврин билан табриклаган ҳолда, турнир ташкилотчиларига баъзи таклифимизни ҳам билдириб ўтмоқчийдик. Айни пайтда жамоалар билан биргаликда мамлакатимиз олий ва биринчи лига ҳакамлари ҳам йиғинларда иштирок этишяпти. “Вилоят ҳокими кубоги” турнири баҳонасида бир гуруҳ ҳакамлар Фарғонага таклиф этилганида олам гулистон эди. Кейинги мусобақаларда ташкилотчилар ана шу жиҳатларга ҳам эътибор беришса фойдадан холи бўлмайди. Зеро, стадионга ташриф буюрадиган кўпсонли ишқибозлар нафақат ўз жамоасининг ғолиб чиқишини, балки чиройли ва ҳужумкор футбол томоша қилишни ҳам жуда-жуда исташади.

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

“Вилоят ҳокими кубоги” турнири

Финал, 2016 йил 7 февраль

"Нефтчи" (Фарғона) — "Қизилқум" (Навоий) — 1:0 (0:0).

Қиргули. “Нефтчи” СК стадиони. 5000 томошабин

Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Рустам Толибжонов, Қаҳрамон Собиров, Хуршид Мелиқўзиев. 

Назоратчи: Султон Зайлобиддинов

Гол: Шукурали Пўлатов (75-пен.)

"Нефтчи": Адумавлон Абдужалилов, Шукурали Пўлатов, Жаҳонгир Меҳмонов, Дилёрбек Эрматов, Илҳом Бойдадаев, Жавоҳир Расулов, Умид Қодиров, Алишер Саматов, Сардор Эминов, Дамир Низанов, Мурод Бобожонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Сардор Қулматов, Достон Турсунов, Муҳсин Убайдуллаев, Шерзод Ҳакимов, Отабек Исроилов, Ҳусниддин Ғофуров.

"Қизилқум": Эркин Жабборов, Гиорги Квесиешвили, Акмал Рустамов, Вячеслав Шевченко, Баҳриддин Ваҳобов, Алишер Юсупов, Шерали Жўраев, Самандар Шодмонов, Азизбек Усмонов, Илҳом Юнусов, Андрей Деркач.

Захирадан майдонга тушганлар: Файзулла Қамбаров, Руслан Вагапов, Алишер Холиқов, Отабек Нарзуллаев.  

Шундай қилиб, “Қизилқум” жамоасининг 24 январда Фарғонада бошланган ўқув-машғулот йиғини поёнига етди. Режага кўра, кончиларга 8 февралда қисқа муддатли таътил берилди. Жамоа аъзолари 12 февралдан бошлаб, Тошкентда сўнгги босқич ўқув машғулот йиғинини ўтказиш учун йиғилади. Мазкур йиғин доирасида олий лига жамоаларидан 3-4 таси билан синов-назорат баҳслари уюштириш кўзда тутилган.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика