UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  1 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  8 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  3 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  3 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  43 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2

“Ҳоким кубоги” “А” гуруҳи тақвими Янгиликлар

“Ҳоким кубоги” “А” гуруҳи тақвими

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, мавсумга тайёргарликни Наманганда олиб бораётган Лян ва Жўраев бошчилигидаги ёшларимиз 30 январ куни Фарғонада старт оладидан “Ҳоким кубоги” турнирида иштирок этишади.
Мухлисларимиз мазкур мусобақа ўйинларини тақвимини сайт саҳифаларига жойлаштиришни сўрашганди. Уларнинг талабини инобатга олган ҳолда “А” гуруҳ ўйинлари тақвимини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Мураббийлар бир қатор назорат учрашувларини ўтказиб, таркибдан жой олиши мумкин бўлган иқтидорли футболчиларни саралаб олишмоқда.

Хусусан, бугун “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг 1998-1999 ва 2000 йилларда туғилган тарбияланувчиларига қарши ўйин ташкил этилди. Футбол мактаби тарбияланувчилари ёш бўлишларига қарамай “ёшлар”га муносиб тарзда қаршилик кўрсатишга интилишди. Шундай бўлсада, якунда Акбар Холдоровнинг икки голи “ёшлар”га 2:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди. Эртага эса ёшларимиз Ёзёвонда “Ёзёвон лочинлари” жамоаси билан ҳам куч синашишади. Маълумот ўрнида ушбу жамоага кўпчиликка яхши таниш бўлган Асад Дўрмонов бошчилик қилаётганлигини келтириб ўтиш жоиз.

“Ҳоким кубоги” (Фарғона, 30 январь – 7 февраль).
“А” гуруҳи
Ўйинлар тақвими

1-тур, 30 январь
11.00 “Ёзёвон лочинлари” – “УзДонгЖу”
13.30 “Нефтчи” – “Навбаҳор”

2-тур, 1 февраль
11.00 “Қўқон-1912-2” – “Ёзёвон лочинлари”
13.30 “ЎзДонгЖу” – “”Нефтчи”

3-тур, 3 февраль
11.00 “Навбаҳор” – “УзДонгЖу”
13.30 “Нефтчи” - “Қўқон-1912-2”

4-тур, 5 февраль
11.00 “Қўқон-1912-2” - “Навбаҳор”
13.30 “Нефтчи” - “Ёзёвон лочинлари”

5-тур, 6 февраль
11.00 “Ёзёвон лочинлари” – “Навбаҳор”
13.30 “УзДонгЖу” – “Қўқон-1912-2”

“А” гуруҳидан ўрин олган учрашувлар Қиргулидаги “Нефтчи” спорт мажмуаси майдонида бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика