Ҳожимат Эркинов: "CAFA Nation's Cup" яхши мусобақа бўлади"
05 июн 2023 18:17
Янгиликлар
Ҳожимат Эркинов: "CAFA Nation's Cup" яхши мусобақа бўлади"
Ўзбекистон терма жамоаси тасарруфига етиб келиб, бугун машғулот ўтказаётган "Торпедо" ярим ҳимоячиси Ҳожимат Эркинов клубдаги келажаги ҳақида фикр билдирди.
- Ўзимни яхши ҳис қиляпман. "Торпедо" сафида охирги ўйинда деярли тўлиқ ўйнадим. Ҳозирча шу клуб аъзосиман, энди ўйлаб чиқамиз ҳаммасини.
- Орада бир муддат майдонга тушмадингиз. Бу мураббий билан боғлиқмиди ёки жароҳат?
- Жароҳат олгандим, шу боис бир нечта ўйинни ўтказиб юбордим. Ҳозир барчаси ўтиб кетди ва ўзимни яхши ҳис қиляпман, - деб гап бошлади Эркинов.
- CAFA мусобақаси ҳақида нима дея оласиз?
- Яхши мусобақа бўлади менимча. Илк ўйинимиз Уммонга қарши, рақиб кучли жамоа, тайёрланамиз. Турнир Ўзбекистонда ўтиши ҳам яхши бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар