UZ

Сўнгги янгиликлар

07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  12 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  5 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  3 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  19

Ҳожиакбар Алижоновнинг "Локомотив"да ўйнаётган укаси билан суҳбат Янгиликлар

Ҳожиакбар Алижоновнинг "Локомотив"да ўйнаётган укаси билан суҳбат

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси жорий мавсумда ўз фалсафаси ва ривожланиш сиёсатини ўзгартирган ҳолда бир қатор ёш футболчиларга ўзини кўрсатиши учун имконият бермоқда.

Авалги йилларга қараганда бу мавсумда асосий таркибда дебют қилган ёш футболчилар сони кўпайганини кўришимиз мумкин. Дилшод Комилов, Асадбек Эргашев, Тохир Рафаелов, ва ҳоказо. Бугунги суҳбатдошимиз иқтидорли футболчи, "Локомотив" клуби тарбияланувчиларидан бири Жавоҳир Алижонов ҳам астойдил меҳнат қилган ҳолда секин-аста бошланғич таркибдан ўрин олиб келмоқда. Яқинда ушбу футболчи билан интервью ташкил қилиб бевосита яқиндан танишиш билан бир қаторда ўзимизни қизиқтирган айрим саволларга ҳам жавоб олдик. 

Футболга кириб келиши

Миллионлар ўйинига  "Пахтакор" жамоаси орқали кириб келганман. Ўшанда таниқли ёшлар мураббийи Тимур Олимхўжаев қўл остида шуғулланганман. Лекин, айрим сабабларга кўра тақдир тақозоси билан Тошкентнинг бошқа бир жамоаси "Локомотив"га ўтдим ва Алишер Бозоров устозлигидаги жамоага қабул қилиндим. 2018 йилги мавсумда ўринбосарлар жамоасида дебютимни ўтказдим, бу мавсумдан эътиборан асосий таркибга жалб қилиниб келмоқдаман. Биринчи позициям ҳужумчи бўлган. Умуман олганда "Локомотив" Суперлигадаги энг кучли жамоалардан бири саналади. Шунингдек бу ерда ажойиб оила бор. 

Болаликдаги кумирлари ва ҳавас қилган футболчиси

Болалигимда бразилиялик афсунгар Роналдиньонинг ўйинларига қизиқишим юқори бўлган, унинг "Барселона", "Милан"даги ажойиб ва ақлбовар қилмас ҳаракатларига ҳавас қилардим. Ўзимиздан эса Жалолиддин Машариповнинг қанотлардаги рейдлари, финтларини, тўп билан муомалар қилишларини кўриб кузатиб борардим. 

Футболчи бўлишдан мақсад нима?

Асосий мақсадим ўзбек футболини жаҳонга танитиш, келажакда Европанинг топ беш чемпионатларида тўп тепишни истайман. Шунингдек, ҳар бир футболчининг мақсади бўлганидек Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш. Бунинг учун қаттиқ меҳнат қилиш кераклигини тушунаман. 


Ўринбосарлар сафидаги чемпионлик

"Локомотив" ўринбосарлари ўз тарихида илк бор чемпионликни қўлга киритди. Шу боис чемпионликгача босиб ўтилган йўлдаги воқеалар, таассуротлар эсда қоларли бўлди. Бунда ўзимнинг оз бўлсада ҳиссамни қўшганимдан хурсандман. 

Ўзининг позициясидаги энг кучли уч футболчи

Бу борада фикр билдирадиган бўлсам, Жалолиддин Машарипов, Диёр Туропов ва Достон Ҳамдамовларни айтишим мумкин. 

Ўтган ўйинларда нима етишмаётган эди?

Масалан, "Қўқон-1912" билан ўйинда ғалабага жуда яқин келгандик. Кўп учрашувларда ғалабага бўлган ишонч етишмаяпти дейишим мумкин. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин ўзимизга келишимиз қийин бўлмоқда. Бу эса камчиликларимиздан бири ҳисобланади. Ўзимизга келиб олишимиз учун бизга вақт керак. Ҳозирда футболчиларнинг ҳар бирини жамоадаги ўрни бор. Барча жамоаларда авлодлар алмашинуви жараёнида пасайиш ва кўтарилиш даври бўлади. Бизда ҳам шу жараён кетмоқда. 

Ҳожиакбар Алижонов билан бир жамоада тўп тепиш қандай бўларкин?

Акам билан бир клубда тўп тепиш ёқади. Агарда бир-биримизга қарши майдонга чиқадиган бўлсак жуда ҳавотир бўлади. Аммо, майдонга чиққанимиздан кейин барча ҳиссиётларни унутишимиз керак. Бўлмаса акам ҳам, мен ҳам ўз ўйинимизни кўрсата олмаймиз. Албатта, улар доим хато ва камчиликларимни айтиб тўғри йўл кўрсатиб турадилар. Ҳаттоки, бир-биримизга қарши ўйнасак ҳам.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди. 

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика