UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  3 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  3 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  50 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3 11:00Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"  2 10:47Асрор Алиқулов: "Кубок ўйинларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз"  2 10:15Наврўз Алимов: "Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин"  1 10:05Футзал. Осиё кубогида бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси тантанали тарзда кутиб олинди   2 09:49Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 09:24Шавкат Мирзиёев Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимизга табрик йўллади!   23 09:22Неъматилло Қуттибоев: "Ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга имкон бердик"  0 08:57Муҳаммад Салоҳ келажаги борасида бир қарорга келди  2

"Ҳисобни очгач ҳимояга ётиб олганимиз менга ёқмади. Бизда тенг кучли иккита таркиб бор", - Бахтиёр Ашурматов иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

"Ҳисобни очгач ҳимояга ётиб олганимиз менга ёқмади. Бизда тенг кучли иккита таркиб бор", - Бахтиёр Ашурматов иштирокидаги матбуот анжумани

"Қўқон-1912" - "Машъал" (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди.




- Авваламбор, стадионга кела олмаган мухлисларимизни бугунги ғалаба билан табриклайман. Масофдан туриб бизни қўллаб-қуватлаб турган, айниқса стадионга қўшни биноларда турган ашаддий ишқибозларимизга ҳам ўз миннатдорчилик билдираман. Бугунги ғалаба учун барчага ташаккур айтаман. “Машъал” билан ўйин осон бўлмаслигини билардик. Муборакликлар ҳар қандай ҳолатда ҳам охиригача курашадиган жамоа. Шунинг учун йигитларга ғалаба учун алоҳида раҳмат айтаман.

- Энг асосийси ғалаба ва уч очко. Биз ҳар бир ўйинда икки нафар ҳужумчи билан майдонга тушяпмиз. Вазиятга қараб, марказни кучайтиришга ҳаракат қиляпмиз.

Бугунги ўйиннинг биринчи бўлимидан кўнглим тўлмади. Ҳисобни очгач, ҳимояга ётиб олганимиз менга ёқмади. Шунинг учун шогирдларимга олдинга бориш учун кўрсатмалар бериб турдим.

Мурод Холмуҳаммедов сингари стандарт вазиятлар устасининг жамоамизда бўлиши эса бу бизнинг бахтимиз. Ҳозир дунё футболида урилаётган голларнинг 60-70 фоизи стандартлардан урилмоқда. Албатта жамоамизда стандартларни аъло даражада амалга ошира оладиган футболчиларимизнинг борлиги бизни хурсанд қилади.
“Машъал” сафида номдор футболчилар бўлмаса-да, охиригача курашишди. Улар гол ўтказиб юборганларидан кейин бизни ҳимояланишга мажбур қилишди.

Рақиб жамоага қараб, таркиб танлаймиз. Ким кучли бўлса ўша футболчи майдонга тушади. Жамоамизда соғлом рақобат мавжуд. Захирадан майдонга тушаётган футболчиларимиз ҳам ўйинларимизни кучайтиришмоқда. Бизда тенг кучли иккита таркиб бор. Ғалабаларимизда эса барча футболчиларимзнинг ҳиссалари бор", - дейди Бахтиёр Ашурматов. 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика